Ismayil Shixli
Исмоил Шихли (озарбайжонча: İсмайıл Şıхлı; 1919-йил 22-март — 1995-йил 26-июл), туғилгандаги исми Исмоил Қаҳрамон ўғли Шихлинский (озарбайжонча: İсмайıл Şıхлıнски Қəҳрəман оğлу), — озарбайжонлик ёзувчи бўлган.
| Исмайил Шихли | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-март 1919-йил |
| Вафоти |
26-июл 1995-йил Боку, Озарбайжон |
| Касби | Ёзувчи |
| Фаолият йиллари | 1938-1995 |
| Жанр | Проза |
Дастлабки йиллари
Шихли 1919-йил 22-мартда Озарбайжоннинг Қозоғ (Қазах) туманидаги Иккинчи Шихли қишлоғида туғилган. У Косалар қишлоғида таҳсил олган. 1934-йилда Қазах педагогика билим юртига ўқишга кирган. Қазахда Александр Пушкин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирдаги нутқи давомида Самад Вургуннинг "Ядимда тушду" ("Ёдимга тушди") шеъри унда катта таассурот қолдирган.Ўша йили Шихли Боку давлат педагогика институтига ўқишга киради. Талабалик йилларида Вургун ижоди ва ошуқ халқ оғзаки ижоди таъсирида кўплаб шеърлар ёзади. Унинг илк шеъри — "Қуşлар" ("Қушлар") 1938-йилда "Əдəбийят қəзети" ("Адабиёт газетаси")да чоп этилади. Касби ўқитувчи бўлган Шихли қадимий ва миллий анъаналарга оид қатор китоблар муаллифидир. Унинг энг машҳур асари саналган "Турбулент Кура" ("Асов Кура" / Дəли Кüр) романи асосида 1969-йилда "Озарбайжонфилм" киностудияси томонидан бадиий филм суратга олинган.1942-йил 15-сентабрда у кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб, 1945-йилгача Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган.
Фаолияти
Урушдан қайтгач, у ёзувчилик фаолиятини давом эттирди. Унинг илк романи — "Ҳəкимин наğıлı" ("Шифокор ҳикояси") 1947-йилда нашр этилган.У 1965-йилдан 1968-йилгача Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси, 1976-йилдан 1978-йилгача эса "Азəрбайcан" журнали бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 1981-йилдан бошлаб Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби лавозимида фаолият юритган. Шихли Озарбайжон ССР Олий Кенгаши депутати ҳам бўлган. Совет ва Озарбайжон адабиётига қўшган ҳиссаси учун у "Ҳурмат белгиси" (Шараф), "Меҳнат Қизил Байроғи" ва "Шоҳрат" орденлари билан тақдирланган.Исмоил Шихли 1995-йил 26-июлда Боку шаҳрида вафот этган ва Фахрий хиёбонга дафн этилган.
Хотираси
2019-йил 28-январда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Исмоил Шихли таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Асарлари
"Ўлаётган дунём" (Öлəн Дüням)"Асов Кура" (Дəли Кüр)"Ўликларни қабристонга кўминг" (Öлüлəри Қəбристанда басдирин)"Номус қочоғи" (Намус Қаçаğı)"Номард ўқи" (Намəрд Гüллəси)