Islomda Ismoil
| Ушбу саҳифани Исмоилга қайта номлаш таклиф этилади.
Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
Исмоил (арабча: إسماعيل) — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Иброҳим (ас)нинг ўғли. Қуръонда у ўз ахлини намоз ўқиш, закот беришга буюрганлиги ёзилган. И. Аллоҳнинг амри бўйича ўз отаси билан Каъба ибодатхонасини бунёд этган.
Ривоятларда И. Иброҳим(ас)нинг Ҳожар исмли чўрисидан туғилганлиги ҳикоя қилинган: Иброҳим (ас) Парвардигорнинг амри ва Сора (Иброҳимнинг хотини)нинг хоҳишига кўра Ҳожарни олиб Арабистон (Макка) томон кетади. И. ўша ерда туғилади, онаси уни ювиш учун сув қидириб Сафо ва Марва тепаликлари оралиғида етти марта югурган (ҳожиларнинг бу тепаликлар оралиғида югуриш одатининг келиб чиқиши шу воқеа билан боғланади). Шу пайт И. тепинганда унинг оёғи остидан Замзам булоғи пайдо бўлган, ундан муқаддас сув отилиб чиққан. Исломда Иброҳим (ас) И.ни Аллоҳга қурбон қилмоқчи бўлгани, лекин шу дам унинг ўрнига қўчқор юборилганлиги ривоят қилинади. И. вояга етгач, шу атрофда яшовчи журҳум қабиласидан бир қизга уйланади, кейин у билан ажрашиб шу қабиланинг бошқа қизига уйланади. Хотинларидан араб тилини ўрганади. Араб насабшуносларига кўра, шимолий араб қабилаларининг ҳаммаси И.дан тарқалган. Ривоят қили-нишича, И. алайҳиссалом 137 йил умр кўрган. Араб тарихчиларининг фикрича, Маккада вафот этган ва Ҳожар ёнига дафн қилинган.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |