Исмоил Ато – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган туркистонлик тасаввуф шайхи. Хожа Аҳмад Яссавийнинг Иброҳим ота исмли укасининг ўғли. Юз ёшга яқин умр кўрган. Оламдан ўта туриб, ўн етти фарзанд орасидан Исъҳоқ отани ўзига қойиммақом қилган. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Алишер Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.