Ismoil Berdiyev
Исмоил Алиевич Бердиев (қорачой-болқорча: Бердилени Алиини джашы Исмаил-хаджи) — муфтий, Қорачай-Черкес республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, Россия президенти ҳузуридаги диний бирлашмалар билан ҳамкорлик кенгаши аъзоси.
| Исмоил Бердиев | |
|---|---|
| қорачой-болқорча: Бердилени Алиини джашы Исмаил-хаджи | |
|
| |
| Таваллуди |
1954-йил 27-феврал Белие Води, Сайрам тумани, Қозоғистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Мир Араб мадрасаси, Тошкент ислом институти, Ал-Азҳар |
| Касби | муфтий |
Таржимаи ҳоли
Миллати — қорачой. 1954-йил 27-февралда Қозоғистон ССР Сайрам туманидаги Белие Води қишлоғида туғилган, 1943-йилда ота-онаси бошқа қорачайлар каби сургун қилинган. 1957-йилдаоиласи билан ватанига қайтган ва бу ерда ўрта мактабни тамомлаган. Бухородаги Мири Араб мадрасасини ва Тошкентдаги Ислом институтини тугатган. Қоҳирадаги (Миср) Ал-Азҳар университетида таҳсил олган.
1989-йилда Ставропол ўлкаси мусулмонлари қозиятининг раиси этиб сайланган. 1991-йилдан Қорачай-Черкес Республикаси ва Ставропол ўлкаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси. 2010-йилдан Қорачай-Черкес республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси (Ставропол ўлкаси мусулмонлари диний бошқармаси тузилади).
2003-йилда Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг Москвада бўлиб ўтган йиғилишида янги раиси этиб сайланади.
2004-йилдан бери Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан ҳамкорлик бўйича кенгаш аъзоси[1].
2016-йил август ойида „барча аёлларни суннат қилиш“ тарафдори бўлган ва ушбу сўзлари Интернетда кўпчиликнинг ғазабига сабаб бўлган. Гарчи кўпчилик буни жиддий қабул қилган бўлсада, у ҳазил қилганини билдирган[2]. 2016-йил охирида анти-мукофот билан тақдирланиб, „Йил сексисти“[3] деб топилган.
Оиласи
Уйланган, икки қизнинг отаси.
Мукофотлари
- Шон-шараф ордени (2016-йил 15-феврал) — маънавий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, фаол маърифий фаолияти учун[4];
- Дўстлик ордени (2004-йил 11-август) — маънавий маданиятни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун;
- Россия Федерацияси Президентининг миннатдорчилиги (2009йил 22-июн) — халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун;
- „Дўстлик“ ордени (Озарбайжон, 2019-йил 28-феврал) — Озарбайжон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш соҳасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун[5];
- Ахмат Қодиров ордени (Чеченистон, 2008-йил 8-январ ) — Шимолий Кавказда давлатчиликни ривожлантириш, тинчлик, халқлар ва конфессиялар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқларнинг маънавий-ахлоқий тикланишига ҳисса қўшадиган фаолияти учун[6][7];
Манбалар
- ↑ Распоряжениэ Президента Российской Федерации от 7 февраля 2004 года № 47-рп „О Совете по взаимодействию с религиозними объэдинениями при Президенте Российской Федерации“
- ↑ „«Я пошутил»: муфтий Бердиев окончательно отказался от идеи женского обрезания. Он сделал это после поднявшегося скандала и угрозы уголовного преследования“. 2016-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-август.
- ↑ „Муфтий Карачаево-Черкесии Исмаил Бердиев стал лауреатом антипремии «Сексист года»“. Кавказский узел (2017-йил 12-март). 2018-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-май.
- ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 15 февраля 2016 года № 59 «О награждении государственными наградами Российской Федерации»“. 2016-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-март.
- ↑ Распоряжениэ Президента Азербайджанской Республики о награждении И. А. Бердиэва орденом „Достлуг“ от 28 февраля 2019 года
- ↑ „Кадыров и Бердиев передали друг другу ордена“. 2014-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-январ.
- ↑ „Указ Президента Чеченской Республики от 8 января 2008 года № 1 «О награждении орденом Кадырова Бердиева И. А.»“. 2014-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-январ.