Исмоил Ҳания (арабча: إسماعيل هنية‎‎)(1962/1963-йил 29-январ – 2024-йил 31-июл) — Ҳамас етакчиси, фаластинлик сиёсатчи. 2007–2024-йилларда Ғазо секторини бошқарган[1]. У 2024-йил 31-июлда Эронда ўлдирилган[2] ва то вафотигача Қатарда истиқомат қилган[3].

Исмоил Ҳания
Исмоил Абдусалом Аҳмад Ҳания
Фаластин мухторияти бош вазири
Мансаб даври
2006-йил 29-март – 2014-йил 2-июн
Президент Маҳмуд Аббос
Азиз Дwеик
Аввалгиси Аҳмед Қуреи
Кейингиси Рами Ҳамдаллаҳ
Ғазо секторидаги Ҳамас ҳукумати раҳбари
Мансаб даври
2014-йил 2-июн – 2017-йил 13-феврал
Етакчи Кҳалед Машал
Кейингиси Яҳё Синвар
Ҳамас сиёсий бюроси раиси
Мансаб даври
2017-йил 6-май – 2024-йил 31-июл
Вориси Яҳё Синвар
Аввалгиси Кҳалед Машал
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1963-йил 29-январ
Вафоти 31-июл 2024-йил(2024-07-31)
(61 ёшда)
Теҳрон, Эрон
Ўлим сабаби суиқасд
Болалари 13 та (шундан 3 таси вафот этган)
Истиқомат жой(лар)и Дўҳа, Қатар
Алма матер Ғазо ислом университети
Ғазода полиция кучларининг битирув маросими, 2012-йил 16-июн

Ҳаёти

Исмоил Абдусалом Ҳания 1962-йил 29-январда Ғазо шаҳридан ғарбдаги фаластинлик қочқинлар лагерида туғилган[4]. Унинг ота-онаси асли Ашкелонда истиқомат қилишган бўлиб, 1948-йилги Араб-Исроил уруши даврида қочоққа айланишган. Ҳания Ғазо ислом университетида таҳсил олган. Шу вақтларда ислом ҳаракатига аъзо бўлган[5].

Дастлабки фаоллиги

Ҳания 1987-йилда университетни тамомлаб, биринчи интифадада қатнашган. Ҳеч қанча вақт ўтмасидан намойишлардаги иштироки сабабли Исроил томонидан ҳибсга олинган ва қисқа муддатга қамалган. 1988-йилга келиб Ҳамас Ғазодаги „асосий қаршилик ҳаракати“ бўлиб қолади ва шу вақтда уни яна ҳибсга олишиб, 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланади[5].

1989-йилда Исроил ҳукумати уни ҳибсга олади ва 3 йилга қамайди. Муддат тугаганидан кейин у ва Ҳамаснинг бошқа етакчилари Абдул Азиз ал-Рантисий, Маҳмуд ал-Заҳар ва гуруҳнинг бошқа 400 дан ортиқ а’золари билан биргаликда Исроил ва Ливан орасидаги Марж ал-Зуҳурга ўтказилган. Бу ерда яна бир йил қамоқда бўлган[4]. 1993-йил декабр ойида Ҳания Ғазога қайтиб, Ғазо ислом университетида декан бўлиб ўз фаолияти бошлайди[5].

Сиёсий фаолияти

Ҳамас

1997-йилда Ғазога қайтиб, Ҳамаснинг диний раҳнамоси Аҳмад Ёсиннинг ўнг қўли ва котиби бўлиб олган[4].

Фаластин бош вазири

2006-йилда Ҳамас Ғазодаги сайловда ғалаба қозонади. Ҳамас номзодлари Фаластин қонунчилик кенгашидаги 132 ўриндан 76 тасини қўлга киритади. 16-февралда Ҳамас томонидан Ҳания Фаластин бош вазири лавозимига тайинланади[5]. У ўз маъмурияти кун тартибини баён қилади ва қуйидаги фикрларни айтади:

Бизнинг ҳукумат минтақада адолатли тинчликка эришиш, оккупацияга барҳам бериш ва ҳуқуқларимизни тиклаш учун бор кучини аямайди[5].

Ҳания бундан ташқари, АҚСҲ ва Европа Иттифоқи „агар Ҳамас зўравонликдан воз кечмаса ва Исроилни тан олмаса, Фаластин мухториятини молиялаштиришни тўхтатиш“ бўйича таҳдидларини бекор қилишга чақириб, фаластинликлар мустақиллик учун курашни давом эттириш ҳуқуқига эга эканлигини ва шу можарони ҳал қилиш учун халқаро воситачиликар билан музокаралар ўтказишни хоҳлашини таъкидлайди[5].

Лекин бир йилдан кейин Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос маъмурияти томонидан Ҳаниянинг ҳукумати тарқатиб юборилган. Ҳамас эса бу қарорни қонуний эмас деб эълон қилиб, ишлашда давом этишади ва Ғазо сектори устидан тўлиқ назорат ўрнатишади. Ҳокимият учун кураш атига бир ҳафта давом этади. Ҳания ФАТҲ билан сулҳ тузишга бир неча бор уринади, аммо кураш якунида Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ ҳаракати Ғазо секторидан сиқиб чиқарилади[4].

Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари

Ҳания Туркия Маданият вазири Нуман Куртулмуş билан, 2012-йил 20-ноябр

Ҳания 2017-йил 6-майда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланади[4]. Ундан олдин ушбу вазифани Холид Машал бажарган. 2018-йилда АҚСҲ уни террорчи деб эълон қилади ва унга нисбатан санксиялар қўллайди[5].

Шахсий ва оилавий ҳаёти

Ҳания ва Кҳалед Машал Ғазода, 2012-йил 8-декабр

Ҳания ўз амакиваччаси бўлмиш Амал Ҳания билан турмуш қурган. Уларнинг 13 нафар (8 ўғил ва 5 қиз) фарзанди бор[5].

Исроил томонидан оила а’золарининг ўлдирилиши

2024-йил апрел ойида Ҳаниянинг 3 нафар ўғли ва бир қанча невараси исроилликлар томонидан ўлдирилган. Исроил мудофаа армияси эса уларнинг барчасини Ҳамаснинг ҳарбий қаноти аъзолари эканлиги билдирган[5].

Маълумотларга кўра, унинг яна бир ўғли февралда ўлдирилган, акаси ва бошқа бир қариндоши эса октябрда ва бир невараси ноябрда ҳалок бўлган[5]. У ўз фарзанд-у невараларини „шаҳидлар“ деган ва оила аъзоларининг вафоти Ҳамаснинг ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардаги позицияси таъсир кўрсатмаслигини айтиб, қуйидагича сўзлаган:

Бизнинг талабларимиз аниқ ва равшан, биз ҳеч қандай ён бермаймиз. Душман агар музокараларнинг авж палласида ва ҳаракатимиз таклифларга ўз жавобини беришидан олдин менинг ўғилларимга ҳужум қилиши бизни позициямизни ўзгартиришга ундайди, деб ўйласа адашади[5].

Вафоти

Ҳания Қосим Сулаймонийнинг дафн маросимида Али Хоманаийнинг орқасида турибди.

Ҳания 2024-йил 31-июнда Эроннинг Теҳрон шаҳридаги суиқасд натижаси вафот этади[6]. 1-август куни Теҳронда видолашув маросими бўлиб ўтган[7] ва 2-август куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жаноза ўқилиб, дафн этилган[8].

Манбалар

  1. ↑ Алшаwабкеҳ, Лина „Wҳо аре тҳе леадерс оф Ҳамас?“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2023-йил 17-октябр). 2023-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-феврал.
  2. ↑ „Ҳамас'с Исмаил Ҳаниеҳ киллед ин Теҳран ҳоме“ (эн). Тҳе Жерусалем Пост (2024-йил 31-июл). Қаралди: 2024-йил 31-июл.
  3. ↑ „Исмаил Ҳаниеҳ“ (эн). Cоунтер Эхтремисм Прожеcт. 2023-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Кун.уз. „Ўтмишдаги актёр, баскетболчи, шифокор: ҲАМАС етакчилари ҳақида нималар ма’лум?“ (2023-йил 17-октябр). Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 Кун.уз. „Ҳамаснинг ўлдирилган етакчиси Исмоил Ҳания ҳақида нималар ма’лум?“ (2024-йил 31-июл). Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.
  6. ↑ Кун.уз. „Теҳронда Ҳамас етакчиларидан бири ўлдирилди. Асосий ма’лумотлар“ (2024-йил 31-июл). Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.
  7. ↑ Кун.уз. „ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг дафн маросими Доҳада бўлиб ўтади“ (2024-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.
  8. ↑ Кун.уз. „Исмоил Ҳания Қатарда дафн этилди, Эрон, Туркия ва бошқа мамлакатларда мотам маросими ўтказилди“ (2024-йил 2-август). Қаралди: 2024-йил 24-ноябр.