Ismoil Ibodov
Исмоил Юсупович Ибодов (1927.25.10 - Андижон - 1998-йил, 5-январ) - хирург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), тиббиёт фанлари доктори (1969), профессор (1971). Тошкент тиббиёт академияси (1953). Андижон вилоят касалхонаси хирургия бўлимида ординатор (1953— 58), Анжидон тиббиёт институти умумий хирургия кафедраси ассистента, доценти, кафедра мудири ва профессор (1958— 96). Илмий ишлари, асосан, меъдаичак, жигар ва буйрак касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланган. Болаларда сийдик тошини олиш операциясида қовуқни юқоридан кесиб, бир қаторли чок солиш усулини амалда жорий этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |