Исмоилия — Мисрнинг шим.шар-қидаги шаҳар, Исмоилия канали Тимсоҳ кўлига қуйилган жойда (бу кул орқали Сувайш канали ўтган). Исмоилия муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 254, 5 минг киши (1996). Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги канал ишларида банд. Озиқ-овқат, кимё, машинасозлик саноати, электротехника, радиотехника корхоналари бор. И. яқинидан қурилиш материаллари қазиб олинади. Шаҳар Сувайш канали қазилиши (1859—69) даврида барпо этилган.[1]

Исмоилия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил