Ismoiliylar
Исмоилийлар — ВИИИ аср ўрталарида араб халифалигида шиалик йўналишида шаклланиб, Х—ХИ асрларда Яқин ва Ўрта Шарқда кенг тарқалган диний оқим тарафдорлари. И. оқимининг шаклланиши араб халифалигида зиддиятларнинг ва халқ қўзғолонларининг кучайиши билан боғлиқ. Шиаликнинг баъзи тарафдорлари халифалик тахтини эгаллаган аббосийлар билан маълум даражада келишиб иш тутганлари туфайли аббосийларга қарши курашни давом эттириш ниятида бўлган бир гуруҳ шиалар имом Жаъфар ас-Содиқнинг катта ўғли Исмоил (оқимнинг номи шундан) атрофига жипслашдилар. Имом Жаъфар Исмоилни ворисликдан маҳрум этиб, кичик ўғли Мусо ал-Козимни ворис қилиб тайинлади. Бундан норози бўлган Исмоил тарафдорлари унинг вафотидан (762-йил) кейин, ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни имом деб танидилар.

9-а охирларига келиб, исмоилийлик мустақил диний фирқа сифатида ташкил топди. Улар махфий уюшма ёки ташкилотлар туздилар. Бу ташкилотлар муайян гуруҳларнинг манфаатини ифода этар эди. Шу даврда юнон фалсафаси, неоплатонизм, неопифагорсизм, христиан гностицизми ва б. оқимлар таъсири остида И.нинг мураккаб динийфалсафий тизими шаклланди. Уларнинг таълимоти аввало иккига: зоҳирий (ташқи) — очиқ ва ботиний (ички) — махфий таълимотларга бўлинади. Зоҳирий таълимот шиаларнинг умумий таълимотидан кам фарқ қилади, бу таълимот фирқанинг махфий таълимотидан бехабар бўлган оддий оммага мўлжалланган. Биринчи бор ботиний таълимотни мовароуннаҳрлик аннасафий (942-йил в.э.) асослаб берди. Унга кўра, мутлақ худо ўзидан қуйи бўлган 7 та поғонани ажратади (эманация), яъни: мутлақ худо, оламий ақл, оламий жон, бирламчи материя, фазо вақт ва комил инсон (яъни пайғамбар). Камолотга эришган инсон (ал-Инсон ал-Комил), И. таълимоти бўйича, ўзида "оламий ақл"ни акс эттирган нотиқ (гапирувчи) бўлиб, у пайғамбар мақомида бўлади ва ваҳийни инсонларга етказиб беради, ўзида "оламий жон"ни акс эттирган сомит (жим турувчи) эса оятлардаги ботиний мазмунни тушунтириб беради. И. тасаввурида инсоният тарихи Одаматодан Қоимгача бўлган "буюк давр"дир. У 7 "фитра"дан иборатки, уларнинг ҳар бирига муайян нотиқ (пайғамбар) тўғри келади: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад. Ҳар бир пайғамбар даврининг еттинчи имоми кейинги пайғамбар (нотиқ)га айланади. Демак, Исмоилнинг ўғли Муҳаммад — еттинчи имом, Қоим қиёфасида еттинчи пайғамбар бўлиб келиши ва "қиёмат Қоим"гача ҳукм суриши керак.
Ўрта асрда И. орасидан низорийлар (ҳашшошийлар), мустаълийлар, друзлар, қарматлар ажралиб чиқди. И. таълимоти, хусусан, қарматлар мафкураси ислом динининг ўта сўл маслаги бўлган. Ўрта аср тафаккурининг йирик намояндалари Рудакий, Ибн Сино, Абу ал-Аъло ал-Маъаррий ва б.га қарматлар мафкураси таъсир кўрсатган. Машҳур шоир ва мутафаккир Носир Ҳисрав эса И.нинг йирик намояндаларидан бири бўлган. Ҳозирги даврда низорийлар Сурия, Эрон, Афғонистон шим.да, Тоғли Бадахшонда, мустаълийлар Яман, Ҳиндистон, Покистон, Мисрда, друзлар Сурия ва Ливанда сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |