Исо, Исо Масиҳ, Исо ибн Марям (арабча: عيسى ابن مريم‎‎) – Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Исломда Муҳаммад пайғамбардан олдинги пайғамбар сифатида алоҳида эъзозланади.

Қуръонда, шунингдек, Ал-Масиҳ („худо ярлақаган“), Ибн Марям („Марямнинг ўғли“), Абдуллоҳ („Аллоҳнинг қули“), Расулуллоҳ („Аллоҳнинг элчиси“), Аллоҳнинг муқарраби (яқини), Ҳақни сўзловчи, деб таърифланади. Исога Инжил нозил қилинган. Қуръонга кўра, Исо – Аллоҳнинг ўғли эмас, Худо ҳам эмас.

Исо – Аллоҳнинг бандаси ва бокира қиз Марямдан мўжиза билан туғилган. Аллоҳ унга „Бани Исроил“ қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбарлик даражасини ирода этди. Исо одамларни ўз таълимотига эргашишларига даъват қилди. Яҳудийларни нотўғри йўллардан қайтариб, уларга ҳалол ва ҳаромни тушунтира бошлади. Ўзидан кейин Аҳмад (яъни Муҳаммад) номида бир пайғамбар бўлиши башоратини ҳам етказди[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Исо Масиҳ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Пайғамбарлар қиссаси, Тошкент, 1993. 

Ҳаволалар