Iso Maxdum
Ҳожи Мир Исо Махдум муфтий бин Домулло Ниёз Муҳаммад муфтий Балхий | |
|---|---|
| Таваллуди |
1826/27-йил Бухоро |
| Вафоти | 1887/88-йил |
| Касби | шоир, олим, мусиқашунос |
| Фуқаролиги | Бухоро амирлиги |
Ҳожи Мир Исо Махдум муфтий бин Домулло Ниёз Муҳаммад муфтий Балхий (1826/27—1887/88) — Бухоронинг исте’додли шоири, олими ва мусиқашуноси. У тарихчи, олим ва ма’рифатпарвар Аҳмад Донишнинг дўсти ва ҳамсуҳбати бўлган. Ёзувчи ва шоир Садриддин Айний ўз „Эсдаликлар“да ва „Намунайи адабиёти тожик“ асарида Исо Махдум ҳаёти ва фаолиятига оид ма’лумотларни баён этган.
Таржимайи ҳоли
Исо Махдум Бухоро мадрасаларида таҳсил кўриб риёзиёт, илми нужум ва адабиётни чуқур ўрганади. Мусиқада ҳам катта исте’доди бўлиб, Садриддин Айнийнинг та’кидлашича, Шашмақомнинг мушкилот қисмларини танбурда анча моҳирлик билан чалар эди. Исо Махдум миллий мусиқа тарихимизда биринчилардан бўлиб Шашмақомни нотага олишга ҳаракат қилди.
Садриддин Айний ўзининг эсдаликларида баён этишича, Исо Махдум Ғиждувон қозиси Абдувоҳид Садр Сарир томонидан ташкил этилган хос йиғинларда фаол иштирок этган. Бу хос йиғинларнинг бир қисмида мусиқа чалиниб, Исо Махдум қўшиқ ижро этган.[1].
Исо Махдум манғитлар сулоласи ҳукмдори Амир Музаффар замонида (1860—1885) бир муддат Чоржўйда раис лавозимида ишлайди. Сўнгра Бухоро шаҳрига қайтиб, илм билан шуғулланади, камбағал болалар учун мактаб очиб, текинга мударрислик қилади. Кейинчалик Амир Музаффар уни аввал Калобод, сўнгра Хожа Давлат мадрасаларига мударрис этиб тайинлайди.
Ижоди
Унинг баёз ва тазкиралар орқали бизгача 70 ғазал, 9 мухаммас, 2 рубоий, 3 қит’а, шунингдек, насрий ҳикоялари мерос бўлиб қолган. Исо Махдумнинг мусиқий мероси бизгача тўлиқ етиб келмаган[2].