Исомиддин Арабов (1915-йил, Фарғона вилояти, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси — ?) — қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1947)[1][2].

Исомиддин Арабов
Файл:Исомиддин Арабов фото.жпг
Таваллуди 1915-йил
Вафоти Номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор
Унвони
Мукофотлари Xalqlar doʻstligi ordeni

Таржимайи ҳоли

Исомиддин Арабов 1915-йил Туркистон генерал-губернаторлиги, Фарғона вилоятида (ҳозирги Андижон вилояти, Избоскан тумани) таваллуд топган[2]. Миллати ўзбек. Қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш (русча: Коллективизация) ўтказилгунгача оддий деҳқон, кейин эса Андижон вилояти, Избоскан туманидаги пахта етиштиришга ихтисослашган „Бирлашган“ (олдинги номи „Дзержинский“) колхозида колхозчи сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлайди[1]. 1930-йилнинг охирига келиб колхозда звено бошлиғи этиб тайинланади. 1946-йилдан КПСС аъзоси[2]. Арабов бошчилигидаги ёш звено пахта ҳосилини етиштиришда колхознинг (колхоз раиси Абдувант Исмоилов) етакчи звеноларидан бири бўлган. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси[3]. Қишлоқ хўжалиги меҳнатида кўрсатган самарадорлиги учун Арабов Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленин ордени билан мукофотланган. Кейинчалик 4-беш йиллик (1946—1950) даврида яна учта орден билан тақдирланади. 1946-йилда Арабов бошчилигидаги звено 6 гектар майдондан гектарига 101 сентнер пахта етиштиради[3]. Бу ўша йил учун рекорд ҳисобланган[2]. 1947-йил 19-мартида СССР Олий Совети Президиумининг фармонига асосан 1946-йилда пахтадан рекорд ҳосил етиштиргани учун Арабов Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ва Ленин ордени ҳамда „Ўроқ ва Болға“ олтин медали билан тақдирланади[1]. 1971-йилдан шахсий пенсионер[2]. Кейинги тақдири номаълум.

Мукофотлари

Исомиддин Арабов 2 марта Ленин ордени (1944-йил 25-декабр, 1947-йил 30-март), Октябр инқилоби ордени (1976-йил 10-март), Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1946-йил 23-январ), Халқлар Дўстлиги ордени (1981-йил 26-феврал), Қизил Юлдуз ордени (1947-йил 6-феврал), „Ҳурмат Белгиси“ ордени билан мукофотланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Сергей Кузоватов. „Арабов Исаметдин“ (рус тилида). 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Файл:Узбек Совиэт Энcйcлопедиа лого.пнг Ўзбек совет энсиклопедияси: 1-жилд (А) — Аҳқар). Тошкент: „Ўзбек совет энсиклопедияси“ Бош редаксияси, 1971 — 632-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ф. Погорелев. „Мастер високого урожая Исаметдин Арабов“ (рус тилида). „Пионерская правда“ газетаси, №084. (1947-йил 21-октябр). 2023-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-июн.