Исохон Эшон Мансурхонов (Исохон Эшон, Эшон Исохон) — (1885—1932) — Бухородаги йирик дин арбобларидан бири. Иброҳимбек қўрбошининг пири ва асосий ўринбосарларидан бири.

Исохон Эшон
Исохон Эшон Мансурхонов
Бухородаги машҳур қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1885-йил
Самарқанд яқинидаги Даҳбед қишлоғи
Вафоти 1932-йил

Қўрбошилик фаолияти

Исохон Эшон 1885-йил Самарқанд яқинидаги Даҳбед қишлоғида таваллуд топган. Унинг келиб чиқиши ўзбек лақалари уруғининг бардақли шахобчасидан бўлган. Дастлаб мадрасада таҳсил олгач, муридларига ҳузуруга кўчиб, Ҳисор яқинидаги Қораёғоч қишлоғида яшай бошлаган. Унинг Шарқий Бухорода кўплаб муридлари бўлган. Исохон Эшон Мансурхонов Иброҳимбекнинг пири сифатида ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этган. Исохон Эшон 25 ёшида Бухоро амири томонидан мингбоши лавозимига тайинланган ва армияда бир йил хизмат қилган. 1931-йил 15-йил Исохон Эшон Тошкентда борган. Исохон Эшон аждодлари эшон бўлиб, у маълумотли ва ёзишни билган. 1922-йилда у болшевикларга қарши ўзининг гуруҳини тузади ва уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боради. 1923-йил Иброҳимбекнинг топшириғи билан Исохон Эшон Регар, Ҳисор, Қоратоғ ва Сурхон воҳасида фаолият олиб борувчи қўрбошилар гуруҳи Раҳмон Додхоҳ, Ўтанбек, Темурбек ва Ҳуррамбек гуруҳларни кучайтириш тўғрисидаги фармон билан билан жўнатилганда, чекистлар томонидан Боботоғда қамоққа олинган. Душанбе ГПУси томонидан қамоққа олинган Исохон Эшонни чекистлар қамоққа сақлашда ҳеч асос топа олмай, уни етти ойдан кейин озод қилишади. Йирик бойлардан бири Ҳожи Ёқуббой ва Тоғайбойларнинг кафиллиги асосида Исохон Эшон қамоқдан чиқарилади. У озодликдан чиққан 2 йил давомда деҳқончилик билан шуғулланган. 1925-йилда у яна қамоққа олинади ва Душанбе ГПУ қамоқхонасида Мирзоназар, Соҳиб командир ва Мулла Одина билан биргалида қамоқда қочади. 1926-йил Афғонистонга кўчиб ўтиб, Жилликўл туманида яшай бошлайди. У Авғонистонда яна уйланди ва шу ерда қолади.

Исохон Эшон Афғонистон яшаган пайтларда Иброҳимбек йигитлари ва уларни гуруҳига янги келиб қўшилган бир қанча муҳожир оилаларни озиқ-овқат билан та‘минлаш топширилган. Иброҳимбек қўрбоши Қатағон-Бадахшонда мустаҳкам ўрнашиб олгач, 1930-йилда Чаёбни эгаллашга муваффақ бўлади. Шундан сўнг Исохон Эшон Чаёбда саккиз ой давомида ҳоким сифатида ҳарбий ва фуқаролик ҳокимиятини бошқаради. 1931-йил Осохон Эшоннинг раҳбарлиги остида Шулюм, Жонбулоқ, Қўрғон, Ҳурруят, Жарбулоқ, Жинешки, Қайрағоч қишлоқларида қизил армияга қарши курашлар олиб боради. Афғонлар билан муносабатлар ёмонлашгач, Исохон эшон Айлабоддаги муҳожир оилаларни чегарага яқин бўлган жойларга кўчириш тўғрисида Иброҳимбекдан буйруқ олади. Исохон эшон қўл остида қолган оилалар билан аввал Костак, ундан сўнг Чаёбга жойлашади. Вазият юмшамагач Исохон муҳожир оилаларни Амударёнинг Чубек мавзеси орқали Совет давлатига ўтказиб юбориб, ўзи Афғонистонда қолади. Афғонларнинг ҳужумларидан сўнг ўзи ҳам чегарани кесиб ўтади. Афғонистондан қайтгач Чолтоғдаги биринчи қурултойда Иброҳимбекнинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида қатнашган[1]. Унга Боботоғ ва Ҳисорда Совет армиясига қарши жангларни ташкиллаштириш вазифаси берилади. Шундан кейин Исохон шу ҳудудларга жўнаган. Иброҳимбек Исохонни Сурхондарё ва Боботоғдаги ноиби этиб тайинлайди. Исохон Боботоғга энди етиб борганда советлар Афғонистондан келган барча муҳожир оилаларни Науга олиб кетгани тўғрисида хабар келади. Шундан кейин Иброҳимбек билан бирлашиб Бойсунга жўнайди. 17 кун қизил армияга қарши кураш олиб боради. Шу пайтда Исохон сафдошлари Алимардон додхоҳ, Азим Марқа, Мирза Қаюм, Ғафур билан таслим бўлиш учун Сталинобод (ҳозирги Душанбе) га кетади. 1931-йил 22-июндада қўлга олинади.

1932-йил 13-апрелда совет ҳокимияти қарори билан Тошкентда 47 ёшида отиб ташланган[2]. Исохон эшон авлодлари ҳозирги пайтда Тожикистон ва Ўзбекистонда яшайди.


Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Иброҳимбек қо'рбоши ва сафдошлари жасорати. Тошкент Фан нашриёти 2022-йил — 52-бет. ИСБН 978-9943-19-653-7. 
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.