Испан адабиёти – бу ҳозирги Испания Қироллиги ҳудудида испан тилида яратилган шеърият, наср ва драматик асарлар мажмуасидир. Унинг шаклланиши шу ҳудуддаги бошқа адабий анъаналар билан бир даврда ривожланган ва кўп ҳолларда улар билан чамбарчас кесишган. Жумладан, каталон, галисий, лотин, яҳудий ва араб адабий анъаналари Пиреней ярим ороли маданий муҳитида ўзаро таъсирда бўлган. Шунингдек, Испания Америкаси адабиёти ҳам испан адабиётининг муҳим тармоғини ташкил этади. У ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг илдизлари Испаниянинг Американи забт этиш даврига бориб тақалади.

Испан адабиётининг вужудга келиши

Пиреней ярим оролининг Рим томонидан милоддан аввалги ИИИ асрда босиб олиниши ва у ерда Рим ҳукмронлигининг ўрнатилиши натижасида лотин маданияти Испания ҳудудларига кириб келган. 711-йилда мусулмонларнинг истилоси эса яриморолга Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка маданиятларини олиб кирди[1]. Шу тариқа Андалус деб аталган ўзига хос адабий анъаналари шаклланди. Ўрта аср испан адабиётининг энг қадимий намуналарида араб, яҳудий ва насроний маданиятлари бир-бири билан қоришиб кетганини кўриш мумкин. Бу даврнинг энг машҳур асарларидан бири – 1140–1207-йиллар оралиғида ёзилган Cантар де Мио Cид достонидир. ХИИИ аср ўрталарига келиб, испан тилидаги насрий асарлар кенг оммалашди. Ўрта асрлардаги лирик шеърият эса халқ оғзаки ижоди намуналарини ҳам, сарой зодагонларининг нафис шеърларини ҳам ўз ичига олган. ХВ асрда Ренессанс арафасида адабий ҳаёт сезиларли даражада жонланди. Бу даврда шеърият, диний адабиёт ва наср энг муҳим жанрлар сифатида ривож топди.

ХВИ асрда биринчи испан романлари – Лазарилло де Тормес ва Гузмáн де Алфараче пайдо бўлди. ХВИИ асрнинг барокко даврида насрда Франcисcо де Қуэведо ва Балтасар Граcиáн каби ёзувчилар муҳим ўрин эгаллади. Шу даврда испан адабиётининг энг йирик ёзувчиси Мигуэл де Cервантес Сааведра ўзининг машҳур асари Дон Қуихоте саргузаштлари билан жаҳон адабиётида янги даврни бошлаб берди. Ушбу роман орқали Cервантес пикареск роман шаклини янада мукаммаллаштириб, бадиий насрнинг замонавий шаклини яратди ва бутун испан адабиётига йўналиш берди[2] .

ХВИИИ аср – Маърифатчилик даврида насрда Бенито Жерóнимо Феижоо, Гаспар Мелчор де Жовелланос ва Жосé Cадалсо фаол ижод қилди. Шеъриятда Жуан Мелéндез Валдéс, Томáс де Ириарте ва Фéлих Марíа Саманиэго ажралиб турди. Театр соҳасида эса Леандро Фернáндез де Моратíн, Рамóн де ла Cруз ва Виcенте Гарcíа де ла Ҳуэрта асарлари билан танилган. ХИХ аср бошларида юзага келган романтизм даврида шеъриятда Жосé де Эспронcеда ва бошқа романтик шоирлар, наср ва театрда эса Áнгел де Сааведра (Ривас герсоги) ҳамда Жосé Зоррилла муҳим ўрин тутди. ХИХ аср охирида эса реализм ва натурализм оқимлари шаклланди. Реалистик роман жанрида Жуан Валера, Жосé Марíа де Переда, Бенито Пéрез Галдóс, Эмилиа Пардо Базáн, Леополдо Алас (Cларíн), Армандо Палаcио Валдéс ва Виcенте Бласcо Ибáñэз ижод қилди. Шеъриятда Рамóн де Cампоамор ва Гаспар Нúñэз де Арcе етакчи шоирлар бўлди. Театр соҳасида эса Жосé Эчегарай ва Мануэл Тамаё й Баус каби драматурглар фаолият юритди. Бу даврда, шунингдек, адабий танқид ва илмий адабиёт ривожланди; уларнинг энг йирик вакили сифатида Марcелино Менéндез Пелаё тилга олинади.

Ўрта асрларгача бўлган адабиёт

Пиреней яриморолини Рим томонидан забт этилиши ва эгаллаб олиниши милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий В асргача давом этиб, испан ҳудудларига тўлақонли ривожланган лотин маданиятининг кириб келишига сабаб бўлган. Милодий В асрда герман қабилаларининг истилоси Рим Испаниясининг тугашига олиб келган бўлса-да, уларнинг ривожланган маданиятга, жумладан, ҳар қандай ёзма адабиёт анъаналарига эга эмаслиги туфайли яриморол ҳудудида яратилган ёзма адабиёт Римлашган йўналишда давом этди.

Яриморолда яратилган асарлар орасида энг юксакларидан бири Саинт Исидоре оф Севилле (тахм. 560–636) қаламига мансуб Этймологиаэ бўлиб, у антик билимларнинг умумий жамланмасини яратишга қаратилган.

Ренессанс даври

Фернандо де Рожас томонидан ёзилган Ла Cелестина.

Ренессанс даврининг муҳим йўналишларига Гарcиласо де ла Вега ва Жуан Босcáн ижоди орқали намоён бўлган шеърият, шунингдек, Фрай Луис де Леóн, Сан Жуан де ла Cруз ва Санта Тереса де Жесúс асарларида кўзга ташланадиган диний адабиёт киради.

Барокко даври

ХВИИ аср Барокко даврининг муҳим йўналишларига Франcисcо де Қуэведо ва Балтасар Граcиáннинг насрий ижоди, Лопе де Вега, Педро Cалдерóн де ла Барcа ва Тирсо де Молина номлари билан боғлиқ театр санъати, шунингдек, Луис де Гóнгора (Култеранист йўналиш вакили) ва Франcисcо де Қуэведо (Консептист йўналиш вакили) ижодига мансуб шеърият киради.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Литературе оф Ал-Андалус, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Арабиc Литературе. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2000. ДОИ:10.1017/чол9780521471596. ИСБН 978-0-521-47159-6. 
  2. ↑ Ж. А. Гарридо Ардила „А Cонcисе Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф тҳе Спаниш Новел“ А Ҳисторй оф тҳе Спаниш Новел, Охфорд Университй Пресс 2015

Ҳаволалар