Isparak
Испарак, исфарак (Делпҳиниум семибарбатум) — айиқтовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 35—70 см. Бўғиз барглари узун бандли, поясидагилари бандсиз. Барги уст-мауст беш қисмга, ҳар бир қисми эса уч бўлакка бўлинган. Гуллари тўқ сариқ, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Сиртқи тожбаргининг биттаси пихли. Меваси битта мевабаргдан ҳосил бўлган. Ўрта Осиёнинг тоғ этаклари ва адирларида, асосан, бўз тупроқли ён ба-ғирларида ўсади. Май охирларида гуллайди, июлда меваси пишади, августда поя ва барглари қурийди. И.нинг гулидан аҳоли ипак, жун ва ип газламаларни сариқ рангга бўяшда фойдаланади. Пояси ва баргларида 0,07%, илдизида 0,13%, мевасининг пўстида 0,56%, уруғида 0,11% делсемин ва б. алкалоидлар бор. И.дан қўй, эчки ва отлар, қуриган гулидан эса қорамол заҳарланади. Халқ табобатида И.нинг поя ва барг қайнат-маси турли шишларни, кули эса қўтир ва экземани даволашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |