Исрофил — исломда тўрт бош фариштадан бири (Азроил, Жаброил, Микоил билан бирга). Ривоятга кўра, охират куни ҳақида хабар бериб карнай чалади. У гуноҳкорларнинг дўзахда қийналаётганликларини кўриб кундузи 3 марта, кечаси 1 марта йиғлар экан. И. ҳақидаги афсоналар исломга яҳудийхристиан манбаларидан кирган. Библияда Серафиил номи билан маълум бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил