Исроил Исмоилов (1939-йил 27-октябр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2016-йил 28-март, Душанбе, Тожикистон) – физик, физика-математика фанлари доктори, профессор, Тожикистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими[1].

Исроил Исмоилов
Таваллуди 27-октябр, 1939-йил
Вафоти 28-март, 2016-йил
Душанбе, Тожикистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Tojikiston bayrogʻi Тожикистон

Ҳаёти

Исроил Исмоилов 1939-йил 27-октябр куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. У 1962-йил Самарқанд давлат университетининг физика-математика факултетини тамомлаган. Шундан сўнг, Новосибирск шаҳридаги заводлардан бирига муҳандис сифатида ишга юборилган. У ерда 1963-йилгача ишлаган. 1964-йилда Умаров номидаги Тожикистон фанлар академиясида кичик илмий ходим лавозимида фаолиятини бошлаган. Шу йилнинг охирида, академиянинг лаборатория бўлимига раҳбарлик қилган. Исроил Исмоилов 1965-йил СССР Фанлар академияси қошидаги Физика институтининг аспирантура таълим босқичига ўқишга қабул қилинган. 1968-йилда аспирантурани муваффақиятли тамомлаган. Исроил Исмоилов 2016-йил 28-март куни Тожикистон Республикасига қарашли бўлган Душанбе шаҳрида вафот этган[2].

Илмий фаолияти

Исроил Исмоилов 1968-йилда „Қаттиқ эритмалар ҳисобига ишлайдиган электр генераторлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. У 1969-йилда СССР Фанлар академиясининг Физика институти қошида „Квант электроникаси“ лабораториясини ташкил қилган. Исроил Исмоилов 170 дан ортиқ илмий ишлар ва мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Мукофотлари

Исроил Исмоилов „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган. У 1996-йилда „Тожикистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби“ унвони билан тақдирланган. Шунингдек, СССР Фанлар академиясининг ва Тожикистон ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ „ИСМОИЛОВ ИСРОИЛ“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Даргузашти Исроил Исмоилов“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]