Исроил Субҳоний— 1959-йил 26-апрел куни Бухорода туғилган. Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги университет) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва таржимон. [1]

Исроил Субҳоний
Таваллуди 26-апрел 1959-йил

 Асарлари

„Бухоронинг етти юлдузи“, „Шашқатор“ (1-, 2-, 3-, 4-, 5-китоблар), „Зарбулғазал“, „Чорзарб“, „Орифона ҳикматлар“, „Қовуннома“ сингари китоблар муаллифи."Бухоро ҳақиқати" (ҳозирги „Бухоронома“) вилоят газетаси таҳририятида, вилоят китобсеварлар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Бухоро давлат университети ҳузуридаги нашриёт, Бухоро давлат университети ҳузуридаги "Нақшбандия" илмий маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлими, Баҳоуддин Нақшбанд номидаги Тасаввуф ва сўфийлик маданияти халқ академияси, „Нақшбандия“ ва „Бухоро ёшлари“ газетаси таҳририятларида, шунингдек, „Бухоро“ нашриётида турли лавозимларда меҳнат қилган. Бугунги кунда мазкур нашриётни бошқариб келмоқда. Шоир ўз шеърларида қадим Бухоронинг улуғвор ўтмиши, яқин мозийдаги дард ва изтироблари, Олам ва одам ҳақидаги мушоҳадаларини фалсафий-ирфоний йўсинда ифодалаб келмоқда. Бу жиҳатдан, унинг Умар Хайём, Хусрав Деҳлавий, Алишер Навоий, Абдулқодир Бедил каби шеърият дарғалари руҳий-фалсафий оламига уйғун фикр-қарашлар акс этган шашқатор жанрига мансуб шеърлари эътиборлидир.

Манбалар

  1. ↑ Исроил Субҳоний. Бухоронинг етти юлдузи.