Isroil Umirov
Исроил Умиров (1958-йил 18-август, Денов, Сурхондарё – 2020-йил 26-июл, Тошкент)- олим, патолог-анатом, Тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди.
| Исроил Умиров | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-август 1958-йил Денов, Сурхондарё вилояти |
| Истиқомат жойлари | Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | патолог анатом |
| Иш жойлари | Тошкент Тиббиёт Академияси патологик анатомия кафедраси |
| Таълими | Самарқанд давлат тиббиёт университети |
| Академик раҳбарлари | Малика Саматовна Абдуллахўжаева |
| Машҳур ишлари | Трансплантацион иммунитетнинг ривожланишида нейро-эндокрин системанинг реаксияси, Клиникада буйракнинг аллотрансплантациясида аденогипофизнинг ултраструктураси |
Биографияси
Исроил Тураевич Умиров 1958-йил 18-августда Сурхондарё вилояти, Денов туманидагидаги С.Рахимов колхозида туғилган. У 1974-йилда шу колхоздаги Муқимий номли 14-ўрта мактабни битиргач, Самарқанд Давлат медицина институтининг (ҳозирги Самарқанд давлат тиббиёт университети) даволаш факултетига ўқишга кирган. 1980-йил институтни муваффақиятли битириб, шу йилдан бошлаб Тошкент Давлат медицина институтининг (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси) патологик анатомия кафедрасида ассистент сифатида ишлай бошлаган[1].
2020 -йил 26-июлда CОВИД-19 инфексияси туфайли вафот этган[2].
Илмий фаолияти
Илмий раҳбари академик Малика Абдуллахўжаева раҳбарлигида гипофиз безини электрон микроскопия орқали таҳлил қилган[2].
1988-йили „Трансплантацион иммунитетнинг ривожланишида аденогипофиз соматотропоцитларнинг реаксияси“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди[3]. Бу илмий тадқиқотда органларни кўчириб ўтказиш шароитида аденогипофиз ҳужайраларидаги ўзгаришни ўрганиш ҳозирги замон тиббиётида муҳим аҳамиятга эгалиги ва трансплантациядан кейинги иммун тизим фаолиятида гормонларнинг роли аниқлаб берди.
Асосий илмий ишлари
1. „Трансплантацион иммунитетнинг ривожланишида нейро-эндокрин системанинг реаксияси“. (ВИИ Бутуниттифоқ патологоанатомлар сездининг докладлар тезиси. – Тошкент, 1983.,) Я. Ю. Утепов, Э. И. Журавева, О. А. Мухина ва Х. 3. Турсунов билан ҳамкорликда).
2. „Клиникада буйракнинг аллотрансплантациясида аденогипофизнинг ултраструктураси“ („Трансплантология ва иммуносупрессия масалалари“ тўпламида. – Тошкент, 1983 й). М. С. Абдуллахўжаева, Я. Ю. Утепов, Г. А. Полякова, Р. А. Полякова, Р. И. Исроилов билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Қодиров, Бекмурод. Сурхондарё олимлари. Тошкент - „Меҳнат“ — 236-бет. Қаралди: 18-июл 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „ИсроилТураевич Умировни эслаб“ (2020-йил 29-июл). Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
- ↑ „Исроил Умиров, диссертация“.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |