Issiq bilan davolash
Иссиқ билан даволаш, термотерапия — иссиқ билан таъсир қиладиган турли физик воситалар ёрдамида даволаш. И. б. д.нинг бир неча тури бор: балчиқ билан даволаш, лой билан даволаш, парафин-озокерит билан даволаш, иссиқ ва илиқ ванналар, душ, грелка, буғлаш, компресс қилиш. И. б. д.да умумий ва маҳаллий нур ванналарига мўлжалланган рефлекторли ҳар хил чўғланма лам-палар, инфрақизил нур берадиган лам-палардан фойдаланилади (қаранг Ёруғлик билан даволаш), қуруқ ҳаво ванналари, шунингдек, электр билан даволаш муо-лажалари қўлланади. И. б. д. иссиқтаъсирининг кучи, давомийлиги, иссиқ қўйиладиган жойнинг катта-кичиклигига боғлиқ; одатда, иссиқ таъсир қилган жойда қон ва лимфа айланиши яхшиланади, яллиғланиш ва оғриқ йўқолади, тўқималарнинг тикланиш жараёни тезлашади. И. б. д.нинг барча турлари врач буюргандагина периферик нерв системаси, ички аъзолар, таянчҳаракат аппарати, тери касалликлари ва б.да қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |