Иссиқлик ҳаракати - моддани ташкил этган зарралар (молекулалар, атомлар, электронлар ва б.)нинг тартибсиз (хаотик) ҳаракати. Термодинамик мувозанатли ҳолатдаги зарраларнинг барча йўналишларидаги тенг эҳтимолли тартибсиз ҳаракати хаотик ҳаракат дейилади.

Реал газ молекулалари бир тўқнашишдан кейин иккинчи тўқнашишгача тўғри чизикли текис ҳаракатланади. Газдаги молекулаларнинг бу илгариланма ҳаракатлари барча йўналишларда хаотик ҳаракатдир. Молекула илгариланма ҳаракатининг ўртача кинетик энергияси <мв2/2> энергиянинг тенг тақсимланиши қонунига биноан, <тҳ)2/2>=3-(кТ/2). Иссиқлик ҳаракатининг интенсивлиги миқдорий жиҳатдан температура Т орқали аниқланади (к — Болсман доимий-си). Сийрак газ молекулаларининг Иссиқлик ҳаракати туфайли унинг идиш деворига босими қуйидагича ифодаланади: р=пкТ, бунда п — ҳажм бирлигидаги молекулалар сони (зичлиги). Ўзгармас босимда газ температураси Т пасайиши ва зичлиги п ортиши билан эркин югуриш йўли камаяди ва илгариланма ҳаракат билан боғлиқ тартибсиз ҳаракат сусаяди.

Суюқ ҳолатдаги модда молекуласи ўз атрофидаги молекулалар билан айланма ва тебранма ҳаракатда доимо тўқнашишда бўлади; молекула аморф жис-млар, жумладан, суюқликларда молекулаларнинг Иссиқлик ҳаракати — вақтинча мувозанатли ҳолатлари атрофида тартибсиз жойлашган молекулаларнинг тебранма ҳаракатларидан ва бу ҳаракатлар давомида уларнинг баъзан бир мувозанатли тебраниш ҳолатларидан бошқаларига сакрашларидан иборат. Кучли ёпишқоқ суюқликларда, айниқса, аморф жисмларда, жумладан, шишаларда бундай сакрашлар ниҳоятда оз бўлади. Суюклик молекулаларининг Иссиқлик ҳаракатидаги тартибсиз илгариланма ҳаракати шу сакрашлар туфайли содир бўлади. Температура ортиши билан Иссиқлик ҳаракатини ифодаловчи тебранма ҳаракатлар ва сакраб ўтишлар кучаяди.

Қаттиқ жисмда Иссиқлик ҳаракати — ундаги атомларнинг мувозанатли ҳолатлари атрофида кичик тебранишларидан иборат; температура ортиши билан тебранишлар ам-плитудалари катталашади. Кристалланиш температурасида кристалл ва суюкликнинг иссиклик сиғимлари бир-биридан кам фарқланади; бинобарин, улардаги Иссиқлик ҳаракатилар бу температурада тахминан бир хил хусуси-ятга эга бўлади. Кристалл қаттиқ жисмда Иссиқлик ҳаракатининг сусайиши туфайли, маълум ўтиш траларида, мас, парамаг-нитнинг ферромагнитга ёки антиферромагнитга ўтишида тартибсиз айланма ҳаракат тартибли ҳолатга ўтади. Кристалл қаттиқ жисмлар атомларининг Иссиқлик ҳаракати, квант статистикага асосан, фононлар гази орқали тавсифланади; иссиклик қаттиқ жисмда фононлар ёрдамида узатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил