Issiqlik jarayoni
Иссиқлик жараёни (термодинамик жараён) - термодинамик система макроскопик ҳолатининг ўзгариши. Агар системанинг дастлабки ва охирги ҳолатлари орасидаги фарқ чексиз кичик бўлса, унда бундай жараён элементар (чексиз кичик) деб аталади[1] .
Иссиқлик жараёни содир бўлаётган система ишчи жисм дейилади.
Иссиқлик жараёнларини мувозанатли ва мувозанациз бўлиниши мумкин. Мувозанатли жараён деб, система орқали ўтадиган барча ҳолатлар мувозанатли ҳолатда бўладиган жараёнларга айтилади. Бундай жараён тахминан ўзгаришлар жуда секин содир бўлган ҳолларда амалга оширилади, яъни жараён квазистатик[1] .
Иссиқлик жараёнлари қайтар ва қайтмас турларга бўлинади. Агар жараён бир хил оралиқ ҳолатлар орқали тескари йўналишда амалга оширилиши мумкин бўлса, у қайтариладиган жараён деб аталади.
Жараёнлар одатда жараён давомида ўзгармайдиган термодинамик миқдорларга кўра таснифланади[2] . Бир нечта оддий, аммо амалда кенг тарқалган иссиқлик жараёнлари мавжуд:
- адиабатик жараён ()—атроф-муҳит билан иссиқлик алмашинувисиз;
- Изохорик жараён () - доимий ҳажмда юзага келадиган;
- Изобарик жараён () - доимий босим остида содир бўладиган ;
- Изотермик жараён () - доимий ҳароратда юзага келадиган;
- Изентропик жараён () - доимий энтропияда юзага келадиган;
- Изенталпик жараён () - доимий энталпияда юзага келадиган;
- Политропик жараён () - доимий иссиқлик сиғимида содир бўладиган.
Баъзан бутун жараён давомида бир эмас, бир нечта термодинамик миқдорлар ўзгармаган бўлиб чиқади. Масалан, босим ва ҳарорат бир вақтда ўзгармас бўлган суюқлик - буғ системасидаги буғланиш ва конденсация изобарик-изотермик жараёнлардир[2] .
Техникадада айланма жараёнлар, яъни такрорланувчи жараёнлар (сикллар) муҳим, масалан, Карно сикли, Ренкин сикли.
Иссиқлик жараёнлари назарияси двигателларни, совутиш қурилмаларини лойиҳалашда, кимё саноатида ва метеорологияда қўлланади.
МИрзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети талабаси Шамсибоев Жавлонбек
Эслатмалар
Адабиётлар
- Акопян А. А.. Общая термодинамика. М.—Л.: Госэнергоиздат, 1955.
- Кубо Р.. [www.либген.ио/боок/индех.пҳп?мд5=800842C9CC74АДБ4CC04Б0БЕ82ББ1БФ7 Термодинамика]. М.: Мир, 1970. (недоступная ссылка)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |