Иссиқликдан кенгайиш — жисмларни иситганда уларнинг чизиқли ўлчови ўзгариши. Турли жисмлар иссиқликдан турлича кенгаяди: қаттиқ жисмларда молекула ва атом (ион) лар орасидаги ўзаро таъсир жуда кучли бўлади, шунинг учун иссиқликдан қаттиқ жисмлар камроқ, суюқликлар кўпроқ, газлар эса янада кўпроқ кенгаяди.

И. к. ҳажм ва чизиқли кенгайиш коэффициентлари билан ифодаланади. Маълум ҳажмдаги жисм бир даража иситилганда унинг ҳажми ортиши ҳажм кенгайиш коэффициенти, маълум бир узунликдаги жисм бир даража иситилганда унинг узунлиги ортиши чизиқли кенгайиш коэффициенти деб аталади. Бу коэффициент температура ўзгариши билан ўзгариб туради. Ҳамма суюқликларнинг ҳажм кенгайиш коэффициенти тахминан бир хил бўлиб, 1,273 га тенг. Баъзи жисмлар (сув, чўян, висмут ва б.) маълум температурагача қиздирилганда ҳажми кичиклашади. Масалан, 4° да сувнинг ҳажми энг кичик бўлади. Ҳаётда И. к. ҳисобга олинади. Мас, темир йўл изларида чок қолдириб кетилади, электр симлари салқироқ қилиб тортилади ва б[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил