Issiqxona effekti
Иссиқхона эффекти — экологик ҳодиса бўлиб, қуёшдан келган нурларнинг бир қисми Ер юзига сингиб, натижада ўртача сирт ҳарорати кўтарилади. Бу эса ҳаёт мавжуд бўлишига имкон беради.[1] Қуёшдан келаётган нурларнинг ер атмосферасида димланиб, жамланиб қолиш ҳодисасига иссиқхона эффекти дейилади. Табиий иссиқхона эффекти ҳаётга имкон берди. Бироқ, инсон фаолияти бу жараённи тезлаштирди, кучайтирди. Файл:CИЛаб Греэнҳоусе Гасес Эффеcт он Глобал Wарминг.огв
Келиб чиқиш сабаблари
Ер атмосферасига турли хил зарарли саноат газлари чиқиши ва у ерда тўпланиб қолиши сабабли ушбу ҳодиса кузатилади. Яъни, ер қуёшдан келган нурнинг маълум қисмини яна коинотга қайтаради. Бироқ, ушбу ҳодисада атмосферада тўпланиб қолган нотабиий газлар (ёқилғи саноати натижасида ҳосил бўлган газлар) қуёш нурларини ўзига ютади. Натижада иқлимга таъсир этадиган иссиқхона қатлами ҳосил бўлади. Ушбу муаммо юзага келишининг асосий сабаби ўрмонларнинг кесилиши ва қазилма ёқилғилардан кенг миқёсда фойдаланилаётганидир.
Иссиқхона газлари
Сайёрамизнинг умумий нурланишга тушадиган бир қатор газлар умумий ҳолса иссиқлик газлари деб аталади. Кўринадиган диапазонда улар шаффоф ҳолатда бўлиб, инфрақизил нурларни ютади. Иссиқхона газларининг ўзига хос формуласи йўқ. Уларнинг фоиз нисбати доимий ҳолатда ўзгаришда бўлади.[2]
Иссиқхона эффектини келтириб чиқарувчи асосий газ бу — карбонат ангидрид. У ҳам табиий, ҳам сунъий йўллар билан атмосферага қўшилади. Азот оксиди, метан каби бошқа ифлос газлар ҳавога инсон омили туфайли чиқарилади. Булар бутун бир иссиқхона эффекти даражасини белгилайди.[3]
Иссиқхона газлари манбаси
Табиатига кўра иссиқлик газлари икки унсур ёрдамида пайдо бўлади. Биринчиси, техноген, улар иссиқхона газлари ҳосил бўлишининг асосий сабабларидан ҳисобланади. Буларга қазилма ёқилғиларининг ёниши, кўмир конларининг ўзлаштирилиши киради. Иккинчиси, табиий, улар иккинчи даражали таъсир кўрсатади.Табиий иссиқхона газларининг асосий қисми вулқон отилиши натижасида атмосферага қўшилади. Шунингдек йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳам ҳосил бўлади.
Оқибатлари
Қуёш нурларининг коинотга қайтиб чиқиб кетмаслиги оқибатида Ер юзи меъёридан ортиқ қизийди. Ушбу ҳодиса оқибатида суткалик энг юқори ва энг паст ҳарорат орасидаги фарқ кичик бўлади. Бу эса ер юзида иссиқликнинг кескин ошишига олиб келади.
Ер юзида ўртача ҳароратнинг ортиши оқибатида қутб музлари эрийди, бу эса денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади. Натижада бир қанча ороллар сув остида қолади. Қуруқликда эса чўллашиш ҳодисаси кузатилади.[1]
Атмосферада иссиқхона эффектини келтириб чиқарувчи газ миқдорининг ортиши сайёрадаги табиий иссиқлик мувозанатини бузади. Флора ва фауна дунёсининг кескин иссиқлик ўзгаришига тез мослаша олмаслиги сабабли табиатга йирик миқёсда зарар етади.
Шунингдек аҳоли зич жойлашган шаҳарларда аксарият қариялар ва сурункали касали бор қатлам жазирам иссиқда азият чекади. Аҳоли соғлигига иссиқликнинг кескин ошиши салбий таъсир кўрсатади.
Ечим
Келажакда иссиқхона эффектидан зарар кўрмаслик учун тавсиялар:[3]
- қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш;
- қазиб олинадиган ёқилғидан камроқ фойдаланиш;
- соҳаларда энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш;
- энергия самарадорлигини ошириш
- табиий яшилликларни кўпайтириш, ўрмон ёнғинларини олдини олиш;
- экологик тоза қишлоқ хўжалигини жорий қилиш;
- тупроқ таркибидаги органик моддаларни сақлаш;
- тежамкор транспорт воситаларидан фойдаланиш.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Санчес, Моника „Иссиқхона эффектига нима сабаб бо'лади?“. ҳттпс://www.метеорологиаэнред.cом/уз/. Қаралди: 22-май 2022-йил.
- ↑ „Иссиқхона эффекти: нима учун бизнинг сайёрамиз исинмоқда ва у нимага таҳдид солмоқда?“. ҳттпс://уз.тҳинкфирсттаҳоэ.орг/. 2025-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Тошниёзова, Гулмира „“Иссиқхона эффекти”. Бу қандай ҳодиса ва нимаси билан хатарли?“. ҳттпс://кун.уз/уз. кун.уз (21-июл 2021-йил). Қаралди: 22-май 2022-йил.
Ҳаволалар
- [Метреология сайти]
- [Иссиқхона эффекти] Ёутубе канали
- [Что такое парниковый эффект?] Ёутубе канали
- [Иссиқхона эффекти: сабаблари, оқибатлари ва иқлимга та'сири]
- [Иссиқхона газлари]
- [Иссиқхона эффектининг физик асослари]