Istanbul Topkapi Universiteti
Истанбул Топкапи Университети (эски номи Истанбул Айвансарай Университети) – Туркиянинг Истанбул вилоятида жойлашган фонд университетидир. Вазирлар Кенгашининг 2009-йил 21-апрелдаги қарори билан Платон касб-ҳунар мактаби номи остида 4 та бўлим билн ташкил этилган. 2016-йилнинг ноябр ойида Айвансарай Таълим Жамғармаси томонидан Истанбул Айвансарай Университети ташкил этилди ва Платон касб-ҳунар мактаби Университет таркибига киритилди[1]. 2016-йилдан 60 дан ортиқ йўналишда таълимни давом эттирган Истанбул Айвансарай Университети талабалар томонидан энг кўп танланадиган университетлар қаторига кирди.
|
| |
| Тури | Вақф Университети |
|---|---|
| Асос солинган санаси |
21-апрел 2009-йил (Плато Касб-ҳунар мактаби) 24-ноябр 2016-йил (Истанбул Айвансарай Университети) 9-март 2022-йил (Истанбул Топкапı Университети) |
| Ректори | Проф. Др. Эмре Алкин |
| Факултетлар |
5 та факултет 1 та институт |
| Манзили |
Истанбул Туркия |
| Веб-сайти | топкапи.эду.тр |
Тарих
2009-йилда директор Синан Четин ҳамда бир гуруҳ ишбилармон ва академиклар томонидан Платон касб-ҳунар мактабига асос солинди. Кейинчалик 2016-йили Истанбул Айвансарай Университети таркибига ўтказилган. Синан Четин дастлабки даврда васийлик кенгаши раиси эди. Кўп ўтмай унинг ўрнини Толга Язıcı эгаллади.
2019-йил охирида Ниҳат Қизил Толга Язıcıдан васийлик кенгаши раислигини қабул қилиб олди ва у бугунги кунда ҳам кенгаш раиси[2].
Университет номи 2022-йилда Истанбул Айвансарай Университети номидан Истанбул Топкапи университетига ўзгартирилди[3]. Дастлаб таълим фаолиятини биргина бино билан бошлаган университет ҳоззирда 5 та кампус ва 100000 м2 майдон билан ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Айни пайтда университет 25 та магистратура ва докторантура, 35 та бакалавриат, 56 та аспирантура йўналишлари бўйича таълим бериб келмоқда. Истанбул Топкапи Университети фанлараро дастурлари, тажрибали академик ходимлари ва замон талабларига жавоб берадиган технологиялари билан сифатли таълим беришни ўз олдига мақсад қилган.
Академик бирликлар
Факултетлар
- Тасвирий санъат, дизайн ва архитектура факултети
- Иқтисодиёт, маъмурий ва ижтимоий фанлар факултети
- Муҳандислик факултети
- Спорт фанлари факултети
- Соғлиқни сақлаш фанлари факултети
Кампуслар
- Казличеşме кампуси
- Балат кампуси
- Шишли гастрономия кампуси
- Левент ТСЙД Спорт фанлари кампуси
- Енибосна кампуси
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Тариҳçэ İстанбул Айвансарай Üниверситеси“. www.айвансарай.эду.тр. 30-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-октябр 2021-йил.
- ↑ „İстанбул Айвансарай Üниверситеси Мüтевелли Ҳеети“. 19 -август 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19 -август 2022-йил.
- ↑ „Айвансарай Üниверситеси’нин ени исми не олду“ (Турк тилида). 10-март 2022йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.