Истборн — Буюк Британиядаги шаҳар. Ламанш бўғози соҳилида. Шар-қий Суссекс графлигида. Аҳолиси 85 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Иш билан банд аҳолининг 3/5 қисми маиший хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилади. Денгиз бўйидаги курорт шаҳар. Иқлими нам ва илиқ. Қиши қисқа, юмшоқ, ёзи салқин; январ нинг ўртача температураси 5°, июлники 16°. Йилига ўртача 700 мм ёғин ёғади. Бадиий галерея бор. Туризм ривожланган. Турли конференсиялар ўтказиладиган жой.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил