Istehkom
Истеҳком — душмандан сақланиш учун лашкаргоҳ. Атрофи ёки фронт линиясида барпо қилинган мустаҳкам иншоот. Қадимда ёғоч, тош ва лой (пахса, хом ғишт) дан қурилган. Масалан, Фарғона водийсининг Далварзинтепа, Чусттепа, Зарғалдоқтепа, Ашқолтепа, Тергачитепа каби жез даврига оид қишлоқлари атрофида шундай истеҳкомлар бўлган. Ҳозирги замон армияларида ҳам истеҳком ўз ҳарбий аҳамиятини йўқотгани йўқ. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Европа давлатлари "линия" ("чизиқ") деб аталувчи кучли истеҳкомлар қурдилар (масалан, "Зигфрид линияси" (Германия), "Маннергейм линияси" (Финландия), "Мажино линияси" (Франсия). Иккинчи жаҳон урушида Москва, Ленинград, Сталинград ва бошқа шаҳарлар мудофааси учун қудратли истеҳкомлар барпо этилган.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |