Истимдод (араб. — ёрдам, кўмак, мадад сўраш) — ўрта асрларда маҳаллий ҳукмдорларнинг душман ҳужуми хавфи туғилиши билан олий ҳукмдорга махсус чопар юбориб, қўшимча аскар сўраши. Шунингдек, олий ҳукмдор (хон, подшоҳ)лар бирор мамлакатга қарши ҳарбий юриш бошлаганда ёки урушда қийин аҳволга тушиб қолганда маҳаллий ҳукмдорлардан ҳам И. сўраганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил