Истод (Полйгала) — истоддошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда кўпинча тоғ ён бағирларида, ўтлокларда ўсади. Сибир И.и (П. сибириcа) ва энсиз баргли И. (Р. тенуифолиа) турлари доривор ҳисобланади. Бу турлар серпоя, тик усади, бўйи 35 см. Барглари оддий, бандсиз, кетма-кет ўрнашган. Гуллари бир томонлама шингилга тўпланган. Меваси кўсак. Илдизи таркибида сапонин, ошловчи моддалар бор. Препаратлари балғам кўчирувчи сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил