Ит Ливес Инсиде
Ит Ливес Инсиде – 2023-йилда суратга олинган АҚШ даҳшатли филми. Унинг ссенарийси Бишал Дутта томонидан ёзилган ва ушбу филмга ўзи раҳбарлик қилган, унда бош рол Меган Сури томонидан ижро этилган. Филмнинг дебюти 2023-йил Жанубий-Ғарбий филм фестивалида бўлган, Неон томонидан 2023-йил 22-сентябрда намойиш этилган.
| Ит Ливес Инсиде | |
|---|---|
|
Файл:Ит Ливес Инсиде 2023 постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Бишал Дутта |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Бишал Дутта
|
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Wеслей Ҳугҳес |
| Оператор(лар) | Маттҳеw Лйнн |
| Монтажёр(лар) | Жаcк Приcе |
| Студия |
|
| Дистрибютор | Неон |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 99 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Даромад | $7.3 миллион[2][3] |
Филм сюжети
Самидҳа ёки „Сам“ ғарб жамиятига сингиб кетган ҳинд-америкалик ўрта мактаб ўқувчиси. Унинг онаси Поорна Сам урф-одатларга риоя қилишни ва унинг меросига ҳурмат кўрсатиб, уни давом эттиришни талаб қилса-да, отаси Инеш унга нисбатан унчалик қаттиқ бўлмаган. Мактабда Сам оқ танли дўстлари билан мослашиш учун маданиятини рад этишга ҳаракат қилади ва синфдоши Русс билан янги ишқий муносабатлар бошлайди. Натижада, у ўзининг собиқ энг яхши дўсти ва ҳамкасби ҳиндистонлик талаба Тамирадан ажралиб қолади.
Кечаси Тамира банкага хом гўшт солади, идиш ичида нимадир уни тирнай бошлайди. Эртаси куни мактабда Тамира Самга ёрдам сўраб мурожаат қилади ва улар болалигида айтилган воқеадаги ғайритабиий мавжудот ҳақиқатан ҳам банкада яшаётганини ва бу уни қўрқитаётгани ҳақида гапиради. Тамирадан ҳафсаласи пир бўлган Сам банкани синдириб юборади, бундан Тамира ваҳимага тушиб қолади. Сам ёрдам олиш учун кетганида, Тамира номаълум шахс томонидан ҳужумга учрайди ва ғойиб бўлади. Сам ўзини айбдор ҳис қилади ва нимадир содир бўлаётганидан қўрқишни бошлайди. У Тамиранинг қўлидан ғалати санскрит ёзувлари бўлган дафтарни топади.
Тамиранинг ўғирлаб кетилгани ва асирга олингани маълум бўлади. Сам Тамиранинг сўзларини яна бир бор эслайди. Айни пайтда, Поорна Самнинг ҳинд урф-одатларига эътибор бермаслигидан, айниқса Русс билан учрашиши учун Тамирага аталган махсус ибодатни ўтказиб юборганидан ҳафсаласи пир бўлади. Сам ва Русс ўз жонига қасд қилиш оқибатида оиласи билан бирга вафот этган бошқа ҳинд талабаси Каранга тегишли ташландиқ уйга боради. Улар деворларда мавжудот тасвирланган чизмаларни топадилар. Ғалати ҳодисалар борган сари кучайиб, Самни асабийлаштиради, Тамира эса ҳар кунлик ҳужумлардан азият чекади ва қочишга уриниб кўришга ҳам ҳоли қолмайди.
Сам ва Русс яна Караннинг уйига ташриф буюришади, у ерда улар бир-бирларидан бўса олишади. Ташқарида, Русс Самнинг кўз олдида номаълум мавжудот томонидан ҳужумга учрайди ва вафот этади.
Ролларда
- Меган Сури Сам / Самидҳа ролида
- Неэру Бажwа Поорна ролида
- Моҳана Кришнан Тамира ролида
- Беттй Габриэл Жойcе ролида
- Вик Саҳай Инеш ролида
- Гаге Марш Русс ролида
- Женая Росс Тҳе Пишач ролида
Суратга олиш жараёнлари
2021-йил 14-октабрда Неон ва ҚC Энтертаинмент Меган Сури, Неэру Бажwа, Вик Саҳай ва Беттй Габриэл иштирокидаги Дуттанинг ўша пайтдаги дебют филмини суратга олиш бўйича ҳамкорликни эълон қилган. Асосий суратга олиш ўша куни Ванкуверда бошланган[4][5].
Дутта Шимолий Америкага кўчиб ўтишдан олдин Ҳиндистонда туғилган болалик тажрибасидан филм учун илҳом олган[6]. Ҳикоя ҳинд иблислари мифологиясидан, шунингдек, Дуттанинг бобосининг шахсий ҳикоясидан таъсирланган ҳолда ёзилган[6].
Намойиш этилиши
Филм дебюти 2023-йилда жануби-ғарбий кинофестивалда бўлиб ўтган[7]. 2023-йил 22-сентябрда оммага намойиш этилган[8].
Ит Ливес Инсиде рақамли платформалар учун 2023-йил 10-октабрда, кейинчалик эса 2023-йилнинг 7-ноябрда Блу-рай ва ДВДлар учун чиқарилган[9].
Қабул
Театр кассаларида
Америка Қўшма Штатлари ва Канадада Эхпендблес билан бир қаторда намойиш этилган филм ўзининг очилишида (дам олиш кунларида) 2,010 кинотеатрдан 2,6 миллион доллар ишлаб топган ва еттинчи ўринни эгаллаган[10].
Танқидий жавоб
Роттен Томатоэс веб-сайтида 112 танқидчилар шарҳларининг 63 фоизи ижобий, ўртача рейтинги 6,1/10 натижани кўрсатган. Метаcритиc филмга 16 танқидчига асосланиб, 100 баллдан 50 балл берган. ПостТрак сўровида қатнашган томошабинлар филмга 34% ижобий балл қўйган, 44% эса, албатта, ушбу филмни тавсия қилишларини айтган[11].
Манбалар
- ↑ „Ит Ливес Инсиде“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (2023-йил 12-июл). 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „Ит Ливес Инсиде (2023) - Финанcиал Информатион“. Тҳе Нумберс. 2023-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-октябр.
- ↑ „Ит Ливес Инсиде (2023)“. Бох Оффиcе Можо. 2023-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-октябр.
- ↑ Гратер. „Неон & ҚC Энтертаинмент Сет Меган Сури То Стар Ин Унтитлед Ҳоррор Фром Дебут Диреcтор Бишал Дутта“ (эн-УС). Деадлине Ҳоллйwоод (2021-йил 14-октябр). 2022-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-май.
- ↑ Сонг. „Неон то Продуcе Бишал Дутта’с Неw Ҳоррор Филм Wитҳ ‘Гет Оут’ анд ‘БлаcКкКлансман’ Продуcерс“ (эн-УС). Вариэтй (2021-йил 14-октябр). 2023-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-май.
- ↑ 6,0 6,1 „Чеcк Ёур Cлосет Бефоре Wатчинг Неон'с ИТ ЛИВЕС ИНСИДЕ Траилер“ (эн). Фангориа. 2023-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-май.
- ↑ Бергесон. „‘Ит Ливес Инсиде’ Траилер: Неон Гец Демониc wитҳ Индиан Ҳоррор Мовиэ фром ‘Гет Оут’ Продуcерс“ (эн-УС). ИндиэWире (2023-йил 26-апрел). 2023-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-май.
- ↑ Сқуирес. „'Ит Ливес Инсиде' – Оффиcиал Постер Анноунcес Септембер Релеасе Дате фор НЕОН Ҳоррор Мовиэ“. Блоодй Дисгустинг (2023-йил 30-июн). 2023-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июн.
- ↑ „Ит Ливес Инсиде: Меган Сури ҳоррор филм реачес ДВД ин Новембер“. www.жобло.cом (2023-йил 29-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-январ.
- ↑ Антҳонй Д'Алессандро. „Wеэкенд Бох Оффиcе Ҳиц ЙТД Лоw Wитҳ $49М, Ас ‘Ехпендаблес 4’ & ‘Нун 2’ Бутт Ҳеадс Фор Но. 1“. Деадлине (2023-йил 23-сентябр). 2023-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-сентябр.
- ↑ Антҳонй Д'Алессандро. „Wеэкенд Бох Оффиcе Ҳиц ЙТД Лоw Wитҳ $49М, Ас ‘Ехпендаблес 4’ & ‘Нун 2’ Бутт Ҳеадс Фор Но. 1“. Деадлине (2023-йил 23-сентябр). 2023-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-сентябр.
Ҳаволалар
- Ит Ливес Инсиде (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-10-01 санасида архивланган) Неонда
- Ит Ливес Инсиде ИМДбда