Иткучала (Эминиум албертии) — кучаладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 15—25 см. Тугунагининг йўғонлиги 2,5 см ча. Барглари оч яшил, уч бўлакли, учи ўткир, наштарсимон, уз. 6—10 см. Поясинингбир қисмитупроқ остида бўлиб, устки қисми йўғонлашган. Тўпгули рўваксимон, уз. 15 см ча. И. эфемер (вегетация даври қисқа) ўсимлик, апрел — майда уруғлайди. Меваси этли, серсув, оқ. Адирларда ва тоғ этакларида ўсади. Бухоро вилоятида кенг тарқалган. Жан. Помир-Олай ва Ғарбий Копетдоғда ҳам учрайди. Ўсимлик таркибида бўёқ моддалари, тугунагида сапонинлар бор. Тугунаклари халқ табобатида бод касаллигига қарши ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил