Itsimonlar
Ицимонлар (лотинча: Cанидаэ) — йиртқич сут эмизувчилар оиласи. Бўри, чиябўри, тулки, шимол тулкиси. Австралияда тарқалган динго, Шимолий Америкадаги коёт, Африкадаги фенек, хонаки итлар ва ҳоказо ицимонларнинг вакилларидир. Бармоқларига таяниб юради, оддинги оёғида бештадан, орқа оёғида тўрттадан бармоқ бор. Тирноғи тўмтоқ, ичга тортилмайди. Думи бароқ, анча узун. Жунининг ранги ҳар хил, оқ тулкининг ранги йил фаслига караб ўзгаради. Тишлари кесувчи типда, қозиқ тишлари яхши ривожланган. Ицимонлар Антарктидадан бошқа ҳамма қитъаларда тарқалган, ҳар хил шароитда яшайди. Асосан, ҳайвонлар, баъзилари ўлимтиклар билан озиқланади. Кўп ицимонлар моногам, йилига бир марта туғади. Баъзилари серпушт. Масалан, шимолий тулкилари 18 тагача туғади. Ицимонлар йил бўйи фаол (еноцимон итдан бошқа). Ицимонлар оиласи 35 турни ўз ичига олади. Ўзбекистонда 7 тури учрайди. Ицимонларнинг кўп турлари мўйнаси учун овланади, қора тулки каби мўйнали ицимонлар мўйначилик фермаларида кўплаб боқилади. Еноцимон ит Россиянинг бир қанча вилоятларида иқлимлаштирилган. Ицимонларнинг кўп турлари қутуриш касаллиги вирусларини ва гижжа тухумларини тарқатади[1].
| Ицимонлар | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Сут эмизувчилар |
| Туркум: | Йиртқичлар |
| Оила: | Ицимонлар |
| Уруғ: | Cанис |
| Кенжа турлари | |
| |
Манбалар
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |