Ivan Bolotnikov
Qiyofa
Иван Исаевич Болотников (? 1608) – Россиядаги қўзғолон (1606–07) раҳбари. У ёшлигида бояр Телятевскийнинг қароли (холопи) бўлган, кейинчалик казаклар томонига қочган, татарлар уни тутиб олиб, туркларга қул қилиб сотишган. Болотников Туркия ҳарбий кемасида эшкакчи бўлиб ишлаган. Қулликдан қочиб Россияга қайтган. Россиянингжан. ҳудудлари, Москва атрофи, Калуга, Тулада қўзғолончи қўшинлар ташкилотчиси. Қўзғолон бостирилгач, Болотников Каргополга сургун қилинган (1607-йил октабр), иккала кўзи ўйилиб, сувга чўктирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |