Ivan Dyachkov
Иван Никитич Дячков (1905.23.8, ҳозирги Россия Федерацияси Воронеж вилояти Терновка тумани Ново-Троицкое қишлоғи — 1985.18.8, Самарқанд) — зоотехник олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган зоотехник (1959), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1969) профессор (1971). Москва қўйчилик институтини тамомлаган (1932). Самарқанддаги қоракўлчилик илмий тадқиқот институтида катта илмий ходим, лаборатория ва бўлим мудири (1935—60), институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1943—54 ва 1970—75). Илмий ишлари қоракўлчиликда селексия ва наслчилик масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофти лауреати (1970).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |