Ivan Grozniy
Иван ИВ Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи – 1584.18.3, Москва) – „Бутун Руснинг улуғ князи“ (1533 й. дан), 1-рус подшоси (1547 й. дан). Василий ИИИ нинг ўғли. Мустабид ҳоким сифатида халқ уни „Грозний“ („Даҳшатли“) лақаби билан атаган. И. ИВ 40-йилларнинг охиридан Танланган рада иштирокида давлатни бошқарган. Унинг даврида 1549-йил дворянлар табақасини кучайтириш орқали боярлар ҳокимиятини заифлаштириш мақсадида илк Земский собор-эркин аҳоли турли тоифалари вакилларининг йиғилишини чақирилган; 1550-йил Судебники тузилган; бошкарув ва суд ислоҳотлари ўтказилган; 1565-йилда опричнина жорий этилган; Англия билан савдо алоқалари ўрнатилган (1553); Москвада 1-босмахона қурилган; Қозон (1552) ва Астрахон (1556) хонликлари бўйсундирилган; Болтиқ бўйига чиқиш мақсадида Ливон уруши олиб борилган (1558—83); Сибирни босиб олиш бошланган (1581). Иван ИВ нинг ички сиёсати оммавий қатл этишлар, деҳқонларни асоратга солишни кучайиши билан ажралиб туради[1].
Манбалар
| Қирол оила аъзоси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |