Иван Петрович Мартос [1754, Ичня, ҳозирги Украинанинг Чернигов вилояти — 1835.5(17).4, Петербург] — рус ҳайкалтароши, рус классицизмининг йирик намояндаси. Петербург Бадииёт акадимясида таълим олган (1764—73). Римда яшаб (1773— 79) антик ҳайкалтарошликни ўрганган, улардан нусхалар яратган. Петербург Бадииёт акадимясида даре берган (1779—1835; 1814-йилдан ректор). М. ижодининг дастлабки даврларида портрет (ҳайкал)лар яратган (Н. И. Панин, 1780; А. В. Панина, 1782; иккаласи ҳам мармар); 1780-йил лардан мемориал ҳайкаллар устаси сифатида намоён бўлди. У яратган қабр ёдгорликларида композиция тузилишининг қатъийлиги, нафис шакли, релеф турларининг маҳорат билан уйғунлиқса қўлланиши (С. С. Волконская, мармар, 1782; Н. И. Панин, мармар, 1788 ва бошқалар), асарларининг монументаллиги, образларнинг ёрқинлиги, меъморий муҳит билан уйғунлиги эътиборга сазовор. И. Е. Гагарина (бронза, 1803); Павел И (мармар, гранит, 1807), Москвадаги К. Минин ва Д. Пожарскийга ўрнатилган ёдгорлик (бронза, гранит, 1804—1818) ва бошқа М. монументал безак ҳайкалтарошлигининг йирик устаси сифатида ҳам машҳур (Петергоф фаввораси учун яратган "Актеон" ҳайкали, ҳалланган бронза, 1801 ва бошқалар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил