Иван Владимирович Мичурин [1855.15(27).10, Рязан вилояти, Пронск тумани — 1935-йил, 6-июл, Тамбов вилояти Мичуринск шаҳри] — рус амалиётчи селексионери, Россияда мевали, резавор мевали ва бошқа ўсимликлар илмий селексияси асосчиси. ВАСХНИЛ академик (1935). Махсус маълумоти бўлмаган. Дастлаб темир йўл хизматчиси, соацоз бўлиб ишлаб, бўш вақтларида боғдорчилик билан шуғулланган. 1875-йил Козлов шаҳри (ҳозирги Мичуринск)да 500м2 ча ерни ижарага олиб, ўсимликлар коллексиясини тўплаш ва дурагайлаш усули билан мевали, резавор мевали ўсимликларнинг янги навларини етиштириш устида иш бошлади. 1899-йил шаҳар четидан 13 га чамаси ер олиб, умрининг охиригача шу жойда яшади, ишлади.

1928-йилда М.нинг тажриба боги базасида давлат селексия-генетика стансияси ташкил этилди (1934-йилдан Мичурин номидаги Марказий генетика лабратория). Мичурин чатиштириш учун дастлабки шакллар танлаш назариясини, географик узоқ шаклларни дурагайлашнинг назарий асосларини, чатиштиришдаги номута-носибликларни бартараф этиш усулларини яратди ва баъзи амалий усулларни қўллади. 300 дан ортиқ мева ва резавор мевалар навларини яратиш ва такомиллаштиришга эришди. Мичурин яратган олма, нок, олча ва бошқа мевали дарахтларнинг кўпгина навлари Ўзбекистонда ҳам раёнлаштирилган. Мичурин ток, ўрик, гилос, беҳи ва бошқалар жануб ўсимликларини шим. ҳудудларда ўстириш ишига асос солган.

Манбалар

  • Итоги шестидесятилетних работ, М., 1950; Танланган асарлар, Т., 1961.

Адабиётлар

Азизов П. Б., И. В. Мичурин — буюк рус олими, биологи, Т., 1955.



,