Иван Ордец (1992-йил 8-июлда туғилган) — украиналик профессионал футболчи. Россиянинг Дйнамо Мосcоw клубидан ижарага олинган ҳолда Германиянинг ВфЛ Бочум клубида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди. Украина терма жамоасида 12 та ўйинда майдонга тушган.

Иван Ордец
Ордец Дйнамо Мосcоwда, 2019-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иван Мйколаёвйч Ордец
Таваллуд санаси 1992-йил 8-июл (1992-07-08) (34 ёш)
Таваллуд жойи Блйзҳне, Донецк вилояти, Украина
Бўйи 1.94 м[1]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ВфЛ Бочум
(Дйнамо Мосcоwдан ижара)
Рақами 20
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2009 Шакҳтар Донецк
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2019 Шакҳтар Донецк 63 (4)
2009 Шакҳтар-3 Донецк 21 (4)
2011 → Илличивец Мариупол (ижара) 0 (0)
2013—2014 → Илличивец Мариупол (ижара) 39 (3)
2019— Дйнамо Мосcоw 62 (5)
2022— → ВфЛ Бочум (ижара) 14 (0)
Миллий терма жамоа
2007—2009 Украина У17 24 (1)
2009—2010 Украина У19 20 (1)
2012—2014 Украина У21 12 (0)
2014—2018 Украина 12 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Ордец футбол ўйнашни мактабда бошлаган. 2002-йил 2-сентябрда Шакҳтар Донецк клубида синовдан ўтди ва икки босқич саралашдан сўнг Петро Пономаренко гуруҳига ёзилди. Украина ёшлар футбол лигасида „Шакҳтар“ таркибида 76 ўйин ўтказиб, 9 та гол урган. Клуб билан Украина чемпионатида бир марта кумуш (2007) ва уч марта бронза медали соҳиби (2006, 2008, 2009) бўлган.

2011-йилда Донецклик истеъдодлар гуруҳи таркибида ёшлар мураббийи Валерий Яремченко раҳбарлигида Илличивец Мариуполга ўтди. Аммо олий лига клубининг асосий таркибидан жой олиш учун қилинган биринчи уриниш муваффақияциз бўлди. Аммо 2013-йил бошида яна ижарага ўтиб, ўйин сифатини сезиларли даражада оширди ва янги бош мураббий Мйкола Павловнинг ишончини қозонди.

2013-йилнинг 2-март куни Металурҳ Запоризҳзҳиага қарши ўйинда Украина Премер-лигасида дебют қилган. Ўзининг биринчи голини 2013-йилнинг 12-апрелида Волйн Луцк дарвозасига киритди. Украина Премер-лигасининг 2013—2014-йилги мавсумида 27 та ўйинда 90 дақиқа, жами 2430 дақиқа ўйнади. Бу клубдаги қолган барча футболчилардан яхшироқ кўрсаткич.

2013-йил охирида „Команда“ газетаси талқинига кўра украинанинг энг яхши 33 нафар футболчиси сифатида эътироф этилди0

2014-йилнинг ёзида „Шакҳтар“га қайтди.

2019-йилнинг ёзида Москванинг „Дйнамо“сига ўтди. Бош мураббий ўзгаргунига қадар фақат бир марта Москванинг „Локомотив“ига қарши ўйинда ўйнаган. Октябр ойида янги бош мураббий келиб, жамоада бошқача тактикалар қўллай бошлади „Дйнамо“даги илк голини 2019-йилнинг 2-ноябрида Акҳмат Грознийга қарши ўйинда киритган. „Дйнамо“ мухлислари томонидан 2020-йил июн/июл ойлари учун „Ойнинг энг яхши футболчиси“ деб топилди[2]. 2021-йил 23-ноябрда шартномасини 2023—2024-мавсумгача узайтирди[3].

2022-йил 10-июлда Ордец Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ФИФА қоидаларига мувофиқ 2022—2023-йилги мавсум учун „Дйнамо“ билан шартномасини тўхтатди ва Германиянинг ВфЛ Бочум жамоасига қўшилди[4].

Халқаро фаолияти

Ордец Украинанинг турли ёшлар миллий футбол жамоалари аъзоси бўлган. Украина У19 терма жамоаси сафида 2010-йил 9-октябрда Швецияга қарши ўйинда битта гол урган[5].

Фаолият статистикаси

Клуб

29-май, 2022-йил ҳолатига кўра
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Бошқа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Шакҳтар-3 2008—2009 Украина 2-лигаси 9 3 - - - 9 3
2009—2010 12 1 - - - 12 1
Жами 21 4 - - - 21 4
Илличивец Мариупол (ижара) 2010—2011 Украина Премер-лигаси 0 0 0 0 - - 0 0
2012—2013 12 1 0 0 - - 12 1
2013—2014 27 2 1 0 - - 28 2
Жами 39 3 1 0 - - 40 3
Шакҳтар Донецк 2014—2015 Украина Премер-лигаси 9 0 3 0 1 0 0 0 13 0
2015—2016 16 0 5 0 6 0 0 0 27 0
2016—2017 20 4 2 0 8 0 1 0 31 4
2017—2018 16 0 1 0 8 0 1 0 26 0
2018—2019 2 0 0 0 0 0 0 0 2 0
Жами 63 4 11 0 23 0 2 0 99 4
Дйнамо Мосcоw 2019—2020 Россия Премер-лигаси 17 1 1 0 - - 18 1
2020—2021 27 3 2 0 1 0 - 30 3
2021—2022 18 1 1 0 - - 19 1
Жами 62 5 4 0 1 0 - 67 5
Жами фаолияти 185 16 16 0 24 0 2 0 227 16

Халқаро

8-январ, 2022-йил ҳолатига кўра
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Украина 2014-йил 2 1
2015-йил 0 0
2016-йил 3 0
2017-йил 5 0
2018-йил 2 0
Жами 12 1
Иван Ордец томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Т/р Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2014-йил 22-май В. Лобановский стадиони, Киэв, Украина  Нигер 1—0 2—1 Дўстона

Ютуқлари

Шакҳтар Донецк

Манбалар

  1. ↑ Иван Ордец Россия Премер-лигаси сайтида
  2. ↑ „Иван Ордец – "ВТБ Лучший игрок июня-июля"“ (Руссиан). ФC Дйнамо Мосcоw (2020-йил 27-июл).
  3. ↑ „Иван Ордец продлил контракт с "Динамо"“ (ру). ФC Дйнамо Мосcоw (2021-йил 23-ноябр). 2022-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  4. ↑ „Данк Сондеррегел: ВфЛ ҳолт Ордец“ (де). ВфЛ Бочум (2022-йил 10-июл). 2022-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  5. ↑ „У-19: Ордець приносить перемогу“ (Украиниан). Оффиcиал ФФУ Сите (2010-йил 14-декабр). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.