Иван Вадимович Бариев (Иван Ригини) (русча: Иван Вадимович Бариев; 1991-йил 16-апрелда туғилган) — якка ҳолда конкида учиш мусобақаларида қатнашган италиялик собиқ фигурали учувчи ва ҳозирда хореограф бўлиб фаолият юритади. Икки карра Бавариа Опен турнири чемпиони ва тўрт карра Италиянинг миллий чемпиони бўлган. Иван тўртта Халқаро конкида учиш иттифоқи чемпионатида эркин конкида учиб, 2016-йилги Европа чемпионатида олтинчи бўлиб, энг яхши натижасини қўлга киритган.

Иван Ригини (Бариев)
Шахсий маълумотлари
Давлат Италия
Олдин вакил бўлган Россия
Таваллуди 1991-йил 16-апрел (1991-04-16) (35 ёш)
Москва
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Мураббийи Мичаэл Ҳутҳ, Игор Пашкевич
Жамоаси Форум Ассаго
Олдинги жамоалари Москвич
Машғулот ўтказадиган жойи Оберстдорф
Учишни бошлаган 1997
Шахсий рекордлари
Қисқа дастур 82.23
Эркин дастур 154.13

Иван Бариев номи билан Россия вакили сифатида беллашиб келган ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида тўртта кумуш медални, иккита Россия ўсмирлар ўртасидаги миллий чемпион унвонини ва 2011-йилги „Голден Спин оф Загреб“ мусобақасида бронзани қўлга киритган.

Шахсий ҳаёти

Иван Бариев 1991-йил 16-апрелда Москвада туғилган. 2013-йилда онасининг собиқ фамилиясини олган. Иван Италия фуқаролигига эга.

Фаолияти

Илк фаолияти

Бариев 1994-йилда конкида учишни ўргана бошлаган[1]. У 2007-йил сентябр ойида И Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при (ЖГП) сериясида дебют қилиб, Руминия ва Хорватияда бўлиб ўтган мусобақаларда кумуш медалларни қўлга киритган. 2007-йил октябр ойининг охирида ўнг тиззасидаги жароҳатини операция қилдирган. Иван ЖГП финалида ҳам, 2008-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам 7-ўринни эгаллаган[2].

Бариев кейинги мавсумда Чехия ва Жанубий Африкада ўтказилган ЖГП мусобақаларида кумуш медаллар билан тақдирланган. У ЖГП финалида 4-ўринни эгаллаган. Иван 2012-йил октабр ойи охирида, 2012 Cоупе Интернатионале де Ниcе турнирида Россия терма жамоаси сафида сўнгги мусобақасини ўтказган[3].

Дастурлари

Мавсум Қисқа дастур Эркин дастур
2017 — 2018

Эрон рақси

2016 — 2017

2015 — 2016

  • Ёу Раисе Ме Уп

    Жош Гробан

  • Нессун Дорма
2014 — 2015

Натижалари

ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Россия вакили сифатида

Халқаро
Мусобақа 07 — 08 08 — 09 09 — 10 10 — 11 11 — 12 12 — 13
Ниcе Cуп 5
Голден Спин оф Загреб 3
Иcе Чалленге 4
Небелҳорн Тропҳй 8
НРW Тропҳй 8
Универсиада WД
Халқаро: Ўсмирлар
Жаҳон чемп. 7
ЖГП финали 7 4
ЖГП Хорватия 2
ЖГП Руминия 2
ЖГП Жанубий Африка 2
Миллий
Россия чемп. 7 9 6
Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемп. 1 1
WД = Мусобақани тарк этган

Манбалар

  1. ↑ „ИВАН CОСТРЕТТО А РИНУНCИАРЕ АЛ ФРЕЭ СКАТИНГ ДИ ОГГИ“ [А фоот инжурй оф Иван] (Италиан). Иван Ригҳини - Оффиcиал сите (2015-йил 17-октябр). 2015-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „ИНФОРТУНИО АЛ ПИЭДЕ ПЕР ИВАН“ [Иван форcед то гиве уп фреэ скатинг тодай] (Италиан). Иван Ригҳини - Оффиcиал сите (2015-йил 16-сентябр). 2015-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Cастелларо, Барбара. „Иван Ригҳини, cариcо пер ла нуова стагионе, cи свела обиэттиви э программи“ (Италиан). АртОнИcе.ит (2015-йил 14-октябр).