Ivan Sechenov
Иван Михайлович Сеченов [1829.1(13).8, Россия, ҳозирги Нижний-Новгород вилояти, Теплий Стан (Сеченово) қишлоғи — 1905.2(15).И, Москва] — рус табииёцҳуноси, Россияда физиология мактаби ва психологияда табиийилмий йўналиш ва бош мия рефлекслари тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси. Петербург Фанлар академияси фахрий академик (1904), мухбир аъзоси (1869). Москва университетининг тиббиёт фтини тугатган (1856). Петербург хирургия академиясининг физиология кафедрасини бошқарган (1860-йилдан), физиология лаб. сини ташкил қилган. Москва университети физиология кафедраси приватдоценти (1889), профессор (1891-йилдан). С. гомеостаз орқали ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги фикрни илгари сурди (1861). Бош мия марказларининг ҳаракат активлигига таъсири тўғрисида тажриба ўтказиб, бақа узунчоқ мияси ва кўриш дўмбоқчаларига ош тузи билан таъсир этилганда оёкдарнинг рефлектор йўл билан ҳаракатланиш реаксияси тўхтаб қолиши сабабларини тадқиқ этади ва психик жараенларнинг физиологик асосларини очиб беради (1862). С. дарвшшжтл тарғиб қилиб, уни физиология ва психология масалаларига ҳам татбиқ этди. 1890-йилда у психофизиология ва билиш назарияси масалаларига оид муаммоларни ўрганди.
Манбалар
- Избр. философские и психологические произведения, М., 1947;
- Избранниэ произведения, т. 1, М., 1952;
- Рефлекси головного мозга, М.,1952.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Иван Сеченовга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |