Иван Иванович Шишкин [1832.13(25). 1, Татаристон, Елабута – 1898.8(20).3, Петербург] – рус рассоми, реалистик манзара жанрининг йирик намояндаси; Передвижниклар уюшмаси асосчиларидан. Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик билим юрти (1852—56) ва Петербург Бадииёт акадимяси (1856—65)да таълим олган. Петербург Бадииёт акадимяси академик (1865), профессор (1873), манзара устахонасининг раҳбари (1894— 95). Ш. ижодининг илк даврида романтик манзара анъаналарига эргашди („Валаам ороли манзараси“, 1858 ва бошқалар); 1860й.лардан колорит ва нурдаги шартлиликни енгиб, ижодининг етакчи мавзуига айланган рус табиатининг улуғворлиги, кўрки, ўрмон манзараларини обектив тасвирлади ҳамда передвижникларнинг асарларига ҳамоҳанг монументал ва ҳаётбахш образларни яратди („Кесилган ўрмон“, 1867; „Буғдойзор“, 1878; „Чексиз ўрмон“, 1884; „Қайинзор“, 1886; „Эманзор“, 1887 ва бошқалар).

СҲ. расм устаси бўлган, унинг рангтасвирга яқин офортлари рус тасвирий санъатида графиканинг ушбу турини қайтадан тикланишига асос бўлди.