Ivate prefekturasi
Ивате префектураси — Япония префектураларидан бири. Хонсю оролиннг Тоҳоку туманида жойлашган. Япония префектуралари орасида иккинчи ўринда туради. Майдони 15,275 кв. км. Аҳолиси 1,210,534 (2020-йил Октабр ҳолатига кўра). Шимолда Аомори префектураси, ғарбда Акита префектураси, жанубда Мияги префектураси билан чегарадош.
Мориока — Ивате префектурасининг пойтахти ва энг йирик шаҳри. Шунингдек йирик шаҳарлари орасида Ичиносеки, Ошу ва Ҳанамаки ҳам мавжуд. Япониянинг Тинч океани соҳилида жойлашган. Ивате префектураси Тодо бурнидаги Хонсюнинг энг шарқий нуқтаси. Оу тоғларининг энг баланд чўққиларини — Япониядаги энг узун тоғ тизмасини бирлаштиради. Ивате префектурасида Мориока қал’аси, Хирайзуми буддавий ибодатхоналари, жумладан Чусон-жи ва Моцсу-жи, Фуживара но Сато филмлар мажмуаси ва Ошу шаҳридаги тематик парк, Китаками шаҳридаги Теншочи парки каби машҳур диққатга сазовор жойлар жойлашган. Ивате Хоккайдодан ташқаридаги барча префектуралар орасида энг паст аҳоли зичлигига эга, унинг умумий ер майдонининг 5% миллий боғлардир.
Номланиши
"Ивате" номининг келиб чиқиши ҳақида бир нечта қарашлар мавжуд. Улардан энг машҳури ''Они но тегата'' эртагидир. У Мориокадаги Мицуиши ёки „Уч қоя“ зиёратгоҳи билан боғлиқ. Бу тошлар Мориокага Ивате тоғининг отилиши натижасида улоқтирилган. Афсонага кўра, бир пайтлар маҳаллий халқни тез-тез қийнаб, безовта қиладиган шайтон бўлган. Одамлар ҳимоя қилиши учун Мицуиши руҳларига ибодат қилганда, шайтон дарҳол бу тошларга кишанланган ва одамларни бошқа ҳеч қачон безовта қилмасликка ваъда беришга мажбур бўлган.[1] Қасамёдининг муҳри сифатида шайтон қоялардан бирига қўл изини қўйган ва шу тариқа Ивате номи пайдо бўлган. Унинг тўғридан-тўғри таржимаси „тош қўл“дир. Ҳозир ҳам ёмғирдан кейин у ерда шайтоннинг қўл изини кўриш мумкин.
Маданияти
Ивате префектурасида машҳур бўлган кўплаб маданий таомлар мавжуд. Булардан баъзилари — ёнғоқ, ванко соба („пиёла макарон“ деган маънони англатади) ва хицуми-жиру („тортиш ва йиртиш“ деган маънони англатади)дир. Хицуми-жиру хамирнинг тортилиш усулига ишора қилади, уграга айлантиришдан олдин овал шаклларга бўлинади. Ивате префектурасининг пойтахти Мориока ҳам май ойида гуллайдиган ва сентябрдан ноябргача ҳосилга тайёр бўладиган олмалари билан машҳур.[2]
Мацуо Башо — Иватега ташриф буюрган япон шоирларидан бири. У ушбу саёҳати ҳақида ўзининг "Оку но Ҳосомичи" асарида ёзган. У, айниқса, Хирайзуми шаҳридан илҳомланган.
Тарихи
Японияликлар ёки Ямато ҳукумати бутун Хонсю оролини қадимги даврларда илоҳий ҳуқуқ ёки аниқ тақдир деб даъво қилган. Аммо император кучлари 802-йилгача икки қудратли Эмиши раҳбарлари Ивате ҳудуднинг бирон бир қисмини эгаллаб ололмаганлар.
Қадимда Ивате префектурасида Жомон халқи яшаган. Жомон халқидан кўплаб меморчилик ёдгорликлари қолган. Масалан, Нишидадан Ўрта Жомон даврига (милоддан аввалги 2800-1900) оид кўп сонли дафн чуқурлари топилган. Кечки Жомон даврига оид (милоддан аввалги 1900-1300) турли жойлар, жумладан Татеиши, Макумаэ ва Хаттенларда лойдан ясалган ҳайкалчалар, ниқоблар, қулоқ ва бурун шаклидаги лой каби артефактлар мавжуд. Китаками шаҳридаги Куненбоши майдонида охирги Жомон даврига оид (милоддан аввалги 1300-300) тошдан ясалган қиличлар ва асбоблар, шунингдек, лойдан ясалган ҳайкалчалар, сирғалар ва кулол чилик буюмларининг парчалари топилган.
Япон манбаларида Ивате ҳақидаги илк маълумотлар тахминан 630-йилга тўғри келади. Ўша даврда ҳозирги Хирайзуми ҳудудидаги Канзан тоғида Хакусан зиёратгоҳи қурилган. Бу вақтда турли япон савдогарлари, овчилари, саргузаштлари, руҳонийлари ва жиноятчилари Иватага йўл олишган. 712-йилда бутун Тохокуни ўз ичига олган Муцу вилояти Дева вилоятига, Оу тоғларидан ғарбдаги ҳудудга ва Муцу провинсиясига бўлинган. 729-йилда ҳозирги Ошу шаҳридаги Мизусава ҳудудида саёҳатчи руҳоний Гёки томонидан Кокусеки-жи ибодатхонаси ташкил этилган.
Япон чегарачилари ва маҳаллий Эмиши халқи ўртасидаги муносабатлар ҳақида жуда кам нарса маълум. 776-йилда Ямато армиясининг катта кучлари ўша йилнинг феврал ва ноябр ойларида Иватега бостириб кириб, Исава ва Шива қабилаларига ҳужум қилади. Натижада улар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашади. Кейинги йилларда кўпроқ жанглар бўлиб ўтади. Бу урушлар, асосан, Дева ва ҳозирги Ивате префектурасининг жанубидаги ҳудудларда бўлиб ўтган. Бу ҳолат 787-йил мартгача давом этди, Ямато армияси ҳозирги Ошу шаҳридаги Мизусава бўлимидаги Суфусе қишлоғидаги жангда ҳалокатли мағлубиятга учради. У ерда Эмиши раҳбарлари ва Атеруи катта отлиқ қўшинлари Ямато пиёда аскарларини тузоққа тушириб, уларни Китаками дарёсига итариб юборишади. У ерда улар оғир қуроллари туфайли дарёда чўкиб ҳалок бўлишган. Ўша куни 1000 дан ортиқ аскар чўкиб кетди. Япон генерали Ки но Асами Косами Киотога қайтиб келганида император Канму томонидан „ҳайфисан“ берилган.
Японлар жанг майдонида ғалаба қозона олишмади. Натижада улар Эмиши халқи устидан ғалаба қозониш учун бошқа усулларга мурожаат қилишди. Юқори сифатли темир буюмлар билан савдо қилиш орқали Эмишини японларга қарам қилди. Эмиши раҳбарларига япон фуқаролиги ёки унвон кўринишида пора таклиф қилинган. Эмишини мағлуб этиш учун экинларни ёқиш, Эмиши аёллари ва болаларини ўғирлаш ва уларни Ғарбий Японияга кўчириш каби ишлар ҳам қилинган. Кўпгина бақувват жангчилар яна оиласига қўшилиш учун курашдан воз кечганлар.
801-йилда Исава Саканоуэ но Тамурамарода муваффақиятга эришди. шундан сўнг Эмишига қарши янги ҳужумлар бошлади. 802-йил 15-апрелда Эмиши раҳбарлари Море ва Атеруи 500 га яқин жангчилар билан таслим бўлишди. Асирлар томоша қилиш учун Киотога олиб кетилган ва генерал Саканоуэнинг хоҳишига қарши Кавачи провинсиясидаги Мориямада бошлари кесилган. Бу шафқацизлик ҳаракати Эмишининг ғазабини қўзғатди ва бу яна йигирма ёки ундан ортиқ йиллик жангларга сабаб бўлди.
Таслим бўлгандан сўнг, Китаками дарёси бўйлаб Хитой моделида кўплаб қал’алар қурилган. 802-йилда ҳозирги Мизусава Ошу шаҳрида Форт Исава қурилган. 803-йилда ҳозирги Мориока шаҳрида Форт Шива қурилган. 812-йилда эса Мориока шаҳрида ҳам Форт Шива қурилган.
Ҳейян даврининг сўнггида ҳозирги Ивате жанубидаги Хирайзуми шаҳри Шимолий Фуживара пойтахти бўлди. Жангчи Минамото но Ёшицуне Генпеи урушидан кейин бу ерга қочиб келди.[3]
Меижи ислоҳотларига қадар, Ивате префектураси ҳудуди Муцу провинсиясининг бир қисми бўлган.
Ивате префектура сифатида 1876-йилда, Бошин фуқаролар урушидан сўнг ташкил этилган бўлиб, у Меижи тикланишининг бошланишини эълон қилди.
- ↑ „【民話・昔話】鬼の手形“. Бунка.преф.иwате.жп. Қаралди: 7-июн 2013-йил.
- ↑ „А Сторй оф Делиcиоус Апплес“. Жапанолд.cом (16-декабр 2018-йил). 2022-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2020-йил.
- ↑ „言い伝えられた平泉“. Иwате Префеcтурал Оффиcе. 2013-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2013-йил.