Мартҳа Ивелиссе Песанте Родрíгуэз (1972-йил 4-март), у фаолияти давомида Ивй Қуээн номи билан танилган, Пуэрто-Риколик қўшиқчи, реппер, қўшиқнавис ва актриса. Ивй Қуээн реггаэтон жанрининг илк бошловчиларидан бири сифатида тан олинган бўлиб, кўпинча Реггаэтон маликаси деб аталади.

Ивй Қуээн

2010-йилда Ивй Қуээн
Таваллуди
Мартҳа Ивелиссе Песанте Родрíгуэз

1972-йил 4-март (1972-03-04) (54 ёш)
Анасcо, Пуэрто Рико
Касби
  • Қўшиқчи
  • реппер
  • қўшиқнавис
  • актриса
Фаолият йиллари 1995–йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи

Ивй Қуээн ўз фаолиятини Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳридаги эркаклардан иборат бўлган „Тҳе Ноисе“ гуруҳида бошлаган[1]. Ивй Қуээн у ерда ўзининг биринчи қўшиғи „Сомос Раперос Перо Но Делинcуэнтес“ билан чиқиш қилган. Ивй Қуээн 1996-йилда яккахон фаолиятини бошлаган ва ўзининг илк студиявий албоми „Эн Ми Империо“ ни чиқариб, уни 1997-йилда Сонй Дисcос тарқатиш учун сотиб олган.

Кейинчалик Ивй Қуээн Сонй лейбли учун иккинчи студиявий албоми „Тҳе Оригинал Руде Гирл“ни чиқарди, бу албомда „Ин тҳе Зоне“ номли ҳит қўшиқ ҳам жой олган эди[2]. Бироқ, Ивй Қуээн ҳақиқий шуҳратга 2003-йилда мустақил овоз ёзиш студиясига ўтиб, учинчи студиявий албоми „Дива“ни чиқарганидан кейин эришди[3]. Ивй Қуээннинг „Дива“, „Флашбаcк“ ва „Сентимиэнто“ албомлари Америка Овоз Ёзиш Саноати Ассоциацияси (РИАА) томонидан Олтин ва Платина сертификатларига сазовор бўлган. Унинг еттинчи студиявий албоми „Драма Қуээн“ 2010-йилда чиқарилган бўлиб, ундаги „Ла Вида эс Асí“ қўшиғи Топ 10 га кирган[4]. Шундан кейин, 2012-йилда Граммй мукофотига номзод бўлган „Муса“ албоми пайдо бўлди. Ивй Қуээннинг мусиқий асарларида кўпинча аёлларни кучайтириш, ижтимоий-сиёсий масалалар, хиёнат ва муносабатлар мавзулари акс эттирилади[5].

Ёшлиги

Ивй Қуээн Пуэрто-Риконинг Аñасcо шаҳрида туғилган[6] . Ёшлигида унинг ота-онаси Ню-Ёркка кўчиб кетган ва у ўша ерда тарбияланган. Ивй Қуээн ўрта мактабни тугатмаган, АҚШда ўн биринчи синфгача ўқиган ва кейинчалик Ню-Жерсида Ижро санъати марказида мусиқадан таҳсил олган[7].

Мусиқий фаолияти

1995–99: Тҳе Ноисе, Эн Ми Империо ва Тҳе Оригинал Руде Гирл

Ивй Қуээн, 18 ёшида Сан Жуан шаҳрига кўчиб ўтди ва у ерда репер ва продусер ДЖ Негро билан танишди. 1995-йилда ДЖ Негронинг таклифи билан у Пуэрто-Риколик эркаклар гуруҳи „Тҳе Ноисе“га қўшилди. Бу гуруҳ янги пайдо бўлаётган реггаэтон саҳнасининг бир қисмига айланди. ДЖ Негро тҳе Ноисе атрофида бир қатор CД'лар ишлаб чиқаришни бошлади. Ивй Қуээн ушбу сериянинг бешинчи қисмида „Сомос Раперос Перо Но Делинcуэнтес“ номли трекда биринчи бор пайдо бўлди. У реггаэтонда кўпинча ишлатиладиган зўравонлик ва жинсий мавзулардан чарчаб қолди ва кенгроқ мавзулар ҳақида ёзишни хоҳлар эди[8].

ДЖ Негро Ивй Қуээнъни соло фаолиятига ўтишга ундади, ва 1997-йилда у Сонй Дисcос учун „Эн Ми Империо“ номли биринчи соло албомини ёзди, унда „Cомо Мужер“ ҳит сингли жойлашган эди. 1998-йилда у „Тҳе Оригинал Руде Гирл“ номли иккинчи албомини чиқарди, унда Дон Чезина, Алех Д’Cастро ва Доминго Қуиñонес билан ишлади[9]. У шунингдек, ўзининг „Ин тҳе Зоне“ деб номланган биринчи синглида Wйcлеф Жеан билан ҳамкорлик қилди. Албом икки тилда эди ва ҳип ҳоп мусиқаси билан реггаэтондан фарқ қилади, бу эса унинг биринчи албомидаги йўналишдан четга чиқишини англатади[10]. „Тҳе Оригинал Руде Гирл“ тижорат жиҳатидан муваффақиятга эришмаган бўлса-да, „Ин Тҳе Зоне“ Биллбоард Рҳйтҳмиc Топ 40 рўйхатида 38-ўринни эгаллади[11][12][13].

1999–2004: Дива ва Реал

2003-йилда Ивй Қуээн „Дива“ номли учинчи студиявий албомини чиқарди[8]. Ушбу албом „Қуиэро Баилар“ каби ҳит синглларни тақдим этди. „Дива“ албоми 2004-йилда реггаэтони кенг аудиторияга танитишда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисобланади. Албомнинг муваффақияти, РИАА томонидан платинага сертификатланганидан сўнг, Ивй Қуээн 2004-йилда „Дива“ нинг платинали версиясини чиқарди[14][15]. Ушбу платинали версия 2005-йилги Биллбоард Латин Мусиc Аwардс'да „Йилнинг Реггаэтон Албоми“ номинациясига номзод бўлди[16]. Албомнинг асосий сингли „Қуиэро Баилар“ Миами’даги WПОW радио стансиясининг Рҳйтҳмиc Топ 40 рўйхатида биринчи ўринга чиқадиган биринчи испанчада қўшиқ бўлди ва бу стансия одатда испанчада мусиқани ижро этмайди[17].

Манбалар

  1. ↑ „Тҳроwбаcк Тҳурсдайс: Wайне Маршалл он 'Тҳе Ноисе 6' феат. Ивй Қуээн + Фриэндс“. ЛаргеУп (2012-йил 5-январ). Қаралди: 2016-йил 7-март.
  2. ↑ Гомез, Ширлей. „Ричест Реггаэтон Артисц: 15 Урбан Мусиc Сингерс wитҳ Фат Банк Аccоунц анд Фит Бодиэс“. Латин Тимес. Неwсwеэк Медиа Гроуп (2017-йил 18-июл). Қаралди: 2018-йил 24-сентябр.
  3. ↑ Ҳеррера, Исабелиа. „Реггаэтон'с Ҳисторй Ис Cомплех. А Неw Подcаст Ҳелпс Ус Листен Тҳат Wай.“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 11-август). Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  4. ↑ Ҳеррера, Исабелиа. „Реггаэтон'с Ҳисторй Ис Cомплех. А Неw Подcаст Ҳелпс Ус Листен Тҳат Wай.“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 11-август). Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  5. ↑ „А Беат, а Қуээн, анд а Лот оф Гасолине: 'ЛОУД' Подcаст Эхплорес а Генре'с Эволутион“ (эн-УС). Спотифй (2021-йил 4-август). Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  6. ↑ „Тҳе Фирст Тиме: Ивй Қуээн он Эарлй Реггаэтон, Эмбраcинг Ҳер ЛГБТҚ Фанс“. Роллинг Стоне. Марч 9, 2019.
  7. ↑ „Тҳе Биллбоард Ревиэwс: Синглес“. Биллбоард. Прометҳеус Глобал Медиа. Жуне 2, 2007. 44-бет. Қаралди: Май 22, 2013. „Ивй Қуээн.“
  8. ↑ 8,0 8,1 Леггетт, Стеве „Ивй Қуээн - Биограпҳй“. Аллмусиc. Қаралди: 2011-йил 14-апрел.
  9. ↑ Ланнерт, Жоҳн (Марч 24, 1999). „Ивй Қуээн Зонес Wитҳ 'Cлеф“. Биллбоард. Қаралди: Деcембер 8, 2012.
  10. ↑ Ҳай, Cарла (Жуне 26, 1999). „Популар Уприсингс: Биллбоард'с Wеэклй Cовераге оф Ҳот Проспеcц фор Тҳе Ҳеацеэкерс Чарт - Ивй Леагуэ“. Биллбоард. Қаралди: Деcембер 8, 2012.
  11. ↑ „Ивй Қуээн - Аwардс“. Аллмусиc. Рови Cорпоратион. Қаралди: 2012-йил 8-декабр.
  12. ↑ „Рҳйтҳмиc Топ 40 1999-03-13“. Биллбоард. Қаралди: Деcембер 8, 2012.
  13. ↑ Неwман, Мелинда (Марч 6, 2004). „Реггаэтóн Аcц Рисе Уп Он Индиэ Лабелс“. Биллбоард. Қаралди: Деcембер 8, 2012.
  14. ↑ Cарней Смитҳ, Жессиэ. Энcйcлопедиа оф Африcан Америcан Популар Cултуре. АБC-CЛИО, 2010, п. 1199.
  15. ↑ „Америcан албум cертифиcатионс - Ивй Қуээн - Дива“. Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа. 2013-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-декабр.
  16. ↑ „2005 Биллбоард Латин Мусиc Аwардс Финалисц“. Биллбоард. Унитед Статес: Ниэлсен Бусинесс Медиа. 2005. Май 7, 2013да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жануарй 30, 2013.
  17. ↑ „Ивй Қуээн се ланза а cонқуистар эл мерcадо инглéс“ (эс). Cараcол Радио. Cараcол С.А (2003-йил 11-ноябр). 2013-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-декабр.

Ҳаволалар