Ixtikor
Ихтикорнинг луғатий маъноси "бир нарсани ўз бўлишини ва нархини ошиши истаб сотиб олмоқлик"дир.
Шариати Исломийяда: Инсонларнинг ва уй ҳайвонларининг озиқ овқатларини нархи арзонлигида олиб унинг нархини ошишини 40 кун кутмоқликдир.
Росул Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Ихтикор қилган киши хато қилибдур." Имом Муслим ривояти. Яна Росул Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Тужжор ризқлангандир, мухтакир эса лаънатланган." Ибни Можжа ва Доромий ривоятлари.
Имом Аъзамга кўра ихтикор фақат озиқ-овқат молларида бўлади. Имом Муҳаммадга кўра эса либосларда ҳам ихтикор бўлиши мумкин. Имом Абу Юсуфга кўра эса мусулмон жамиятига зиёни етадиган бўлса жамии нарсаларда ихтикор мавжуд бўлиши мумкин.