Ихтисос — инсон томонидан ҳаётнинг муайян соҳаси бўйича махсус тай-ёргарлик йўли билан ҳосил қилинган назарий билим, амалий кўникма ва малакалар мажмуи. И. кишига турмушнинг моддий ва маънавий соҳасида бирор ишни бажариш ҳамда шу йўл билан ўз тирикчилигини таъминлаш имкони-ятини беради. И. касб, мутахассислик сингари тушунчаларга нисбатан торроқ маънода қўлланади ва муайян касб ёки мутахассисликнинг бирор соҳасини англатади. Мае: касби — илмий ходим, мутахассислиги — филолог , И.и—адабиёцҳунос каби.

Касб, мутахассислик ва И.нинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши тарихий ҳарактерга эга. Янги и.ч. соҳаларининг вужудга келиши, техниканинг тараққий этиши, шу жумладан, бирор технологик жараённинг бошқасига алмашиниши билан янги касб, мутахассислик ва И.лар пайдо бўлади. И.ч. ва инсон турмушининг чуқур И.лашуви меҳнат тақсимотининг тобора ижодий қиёфа касб этиб бораётганидан далолатдир. Олий ва ўрта махсус, касбҳунар таълим тизимида И. рўйхати (классификатор) бўйича таълим жараёнининг ўқув дастур ва режалари тузилади. Олий ва ўрта махсус, касбҳунар ўқув юртлари фаолияти ана шу режа ҳамда дастурлар асосида ташкил этилади. Уларни битирган кишиларга муайян И.лик берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил