Izen
Qiyofa
Изен, кохия (Кочиа) — шўрадошлар оиласига мансуб бир йиллик ярим-буталардан иборат туркум. Гуллари кўкимтир, кўримсиз. Барглари узун, текис, қиррали. 80 тури маълум. Ўзбекистонда 4 тури бўлиб, улар тошлоқ, қумлоқ, гил тупроқ, шўрхок ва тақир ерларда ўсади. Асосан, ербағирлаб ўсувчи яримбута (К. прострата) И. деб аталади. У сифатли озуқабоп ўсимлик сифатида ўтлоқларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун экилади. Келинсупурги И. (К. сcопариа) эса бир йиллик сершох ўсимлик бўлиб, ундан су-пурги сифатида фойдаланилади. Чўл ва адирларда ўсади. Уруғининг таркибида сапонин бор. Баъзилари манзарали ўсимлик.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |