Излам
Излам — шоир Фахриёр томонидан ёзилган шеър ҳамда таржималардан иборат тўплам[1]. Тўплам 2017-йили Академнашр нашриёти томонидан чоп этилган. Ёзувчи Назар Эшонқул тўплам борасида қуйидаги фикрларни билдирган[2]:
| Файл:Излам.жпг | |
| Муаллиф(лар) | Фахриёр |
|---|---|
| Муҳаррир(лар) | Абдулла Шаропов |
| Безовчи(лар) | Дилшод Назаров |
| Мамлакат |
|
| Тил | Ўзбек тили |
| Нашр этилган санаси | 2017-йил |
| Нашриёт | Академнашр |
| Саҳифалар сони | 363 |
| ИСБН | 978-9943-995-38-3 |
Адабиёцҳунослик назарида „ёш ва умидли“ бўлиб қолаётган Фахриёр бу китоби орқали макон, замон, олам ҳақидаги ўзининг 30 йиллик бадиий тажрибалари мужассамлашган қатъий, тўлақонли адабий, фалсафий қарашларини, бадиий-назарий хулосаларини баён қилган. Шу жиҳатдан „Излам“ китоби бугун ғарб постмодернисцҳунослари бадиий матнни таҳлил обектига айлантирган семантик, маданий, герменевтик, эмоционал-акционал ва тимсолий кодларга бойлиги билан ҳам замонавий шеъриятимизда алоҳида ўрин тутиши аниқ.
Излам туркуми
Излам тўплами ортидан 2022-йил ноябр ойига келиб ёш ижодкорларнинг китоблари „Излам“ туркуми ўлароқ чоп этилган. Хусусан, Азизбек Норовнинг „Азал ва абад йўли“, Муҳаммад Сиддиқнинг „Дугоҳ“, Хуршид Абдурашиднинг „Фақат у қолди“, Рафиқ Ўзтуркнинг „Ичингда баҳор“, Жонтемирнинг „Жазба“, Мирзоҳид Музаффарнинг „Маҳв“, Тилланисонинг „Қон“, Мадина Норчоеванинг „Қумару“, Феруза Хайруллаеванинг „Тутқун“ каби тўпламлари Академнашр томонидан нашр этилган[3]. Туркум нашр этилгандан кейин ўзбек интернет сегменти айрим шеърий китобларни „яланғоч“ шеърият сифатида қабул қилган ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлган[4].
Манбалар
- ↑ „Фахриёр. «Излам» китобидан ше’рлар & Назар Эшонқул. «Излаш азобининг тотлари…» & Шомирза Турдимов. «Вақцизлик»ка эркин мухаммас | Хуршид Даврон кутубхонаси“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ „“ИЗЛАСҲ АЗОБИНИНГ ОТЛАРИ”...“ (уз-УЗ). ҲУРРИЙАТ (2018-йил 15-январ). Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ „Излам – Академ“ (уз-УЗ). Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ уз, Кун „Янги туркум, “яланғоч” ше’рият ва танқидлар – ўзбек ше’риятида янги авлод пайдо бўлдими?“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 2023-йил 25-август.