Izma
Qiyofa
Изма (араб.— кесик) — ёстиқ жилди, кўйлак, шим ва б. кийим-кечакларнинг тугма кадаладиган тешиги. И. ўрни очилгач, атрофи қўлда ёки тикув машинасида йўрмаб қўйилади. Тикили-шига кўра, И.нинг кўзчали (мағиз шаклида ўйилиб, тешик атрофи ағдарма ва тепчик чок билан йўрмаланади), мағизли (тешик четига мағиз чиқариб, ўнгидан бостирма чок билан тикиб чиқилади), ички (кийимларнинг астар томонидан тикилади; мас, тик ёқали камзул, палто ва шимларнинг олд томонига қилинадиган И.лар), боғичли (богич билан тикилади; мас, палто, камзулларга ич тарафдан тугма сиғадиган боғич чатиб қуйилади) ва б. хиллари бор. Тугмалар И. урнига илгак ёрдамида ҳам қадалиши мумкин. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |