Izmail
Измаил — Украинанинг Одесса вилоятидаги шаҳар. Дунай дарёси тармоғининг чап соҳилида. Қора денгиздан 80 км. Денгиз кемалари кира оладиган порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 95,1 минг киши (1990-йиллар ўрталари). ХИИ асрда И. ўрнида генуяликлар қалъаси бўлган. Кейинчалик у Молдова князлигига қараган. ХВИ асрда туркларга тобе эди. 1569-йил Туркия султони И. га нуғойларни жойлаштирган. 1770—1918-йилларда шаҳар вақт-вақти билан Туркия ва Россияга караган. И.ни 1918-йил Руминия эгаллади, Иккинчи жаҳон уруши даврида И.ни немис-румин қушинлари босиб олди. 1944-йил 26-августда озод килинган.
И.да озиқ-овқат саноати (сабзавот консерва, гўшт комбинатлари, балиқ, сут, узум виноси заводлари) ривожланган. Селлюлоза-картон комбинати, кема тузатиш, кема тузатиш-механика заводлари, педагогика. институти, суратлар галереяси, А. В. Суворов музейи бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
"https://new.ziyosfera.uz/ziyo/19914441" dan olindi