Жосепҳ Жуниор Андреоу ЎCеаруилл (одатда ЖЖ Габриэл номи билан танилган; 2010-йил 6-октябрда туғилган) — англиялик футболчи, Премер-лиганинг „Манчестер Унитед“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

ЖЖ Габриэл
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жосепҳ Жуниор Андреоу О'Cеаруилл
Таваллуд санаси 2010-йил 6-октябр (2010-10-06) (16 ёш)
Таваллуд жойи Энфиэлд, Англия
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Манчестер Унитед
Рақами 77
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Жамоа
Челсеа
Арсенал
Wест Ҳам Унитед
2022— Манчестер Унитед
Миллий терма жамоа‡
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2025 Англия У15 6 (0)
2025 Англия У16 2 (0)
2026— Англия У17 2 (0)

‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 31-март учун)

Ёшлиги

Габриэл Жоэ О'Cеаруилл ва юнон-кипрлик она оиласида дунёга келган. У Лондонда ўсиб улғайган ва ўз маҳоратини „Челсеа“, „Арсенал“ ва „Wест Ҳам Унитед“ каби етакчи академияларда оширган[1]. Тўққиз ёшида ЁуТубедаги оммалашган видео унга „Кид Месси“ лақабини келтирганидан сўнг, Габриэл кенг эътибор қозонган[2]. 2025-йил март ойида у Нике билан узоқ муддатли ҳомийлик шартномасини имзолаган[3].

Ўйин услуби

Габриэл марказий ҳужумчи ёки қанот ҳужумчиси сифатида ўйнай олади ва унинг энг кучли жиҳатлари техника, дриблинг ҳамда тўпни назорат қилишдир. Шунингдек, у трюклар бажаришни ҳам яхши кўради[1][2].

Шахсий ҳаёти

Унинг отаси Жоэ О'Cеаруилл собиқ профессионал футболчи бўлиб, Ирландия Республикаси терма жамоасида ўйнаган[1].

Габриэл Англия, Ирландия, Кипр ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоаларида ўйнаш ҳуқуқига эга. У Англияда туғилиб ўсган бўлса-да, отаси томонидаги ирландиялик бувиси, кипрлик онаси ва тринидадлик бобоси туфайли бошқа мамлакатлар учун ҳам ўйнаш ҳуқуқига эга[4].

Манбалар

Ҳаволалар