Jinoyat kodeksi
Жиноят кодекси (ЖК) - ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш жиноят эканлигини аниқлаб берадиган, уни содир этганлик учун жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайдиган жиноят қонунлари мажмуи. Унда жиноят қонунининг меъёрлари муайян тизимга солиниб, ЖК шаклига келтирилган.
Жиноят кодекси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган меъёрларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги ЖК 1994-йил 22-сентябрда тасдиқланган ва 1995-йил 1-апрелдан амалга киритилган. 2 қисмдан — умумий қисм ва махсус қисмдан иборат, улар ягона жиноят қонунини ташкил этади. Умумий қисмда жиноят қонунининг умумй кқоидалари, жавобгарлик асослари, қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган ҳолатлар, жазо ва уни тайинлаш, жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш, вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари белгилаб берилган. Махсус қисмда жиноятларнинг турлари ва улар учун тегишли жазоларни тайинлайдиган меъёрлар кўрсатилган. Умумий қисмда Махсус қисмдаги ҳуқуқий меъёрларни амалда татбиқ қилиш йўллари баён этилган.[1] 2021-йил Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритилиб, унда „оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун“ жавобгарлик белгиланди[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Жиноят кодексида «оммавий тартибсизликка даъват қилганлик» учун ҳам жавобгарлик белгиланади“. Бугун.уз. 2021-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 12 февраль.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |